Latest news

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Саудия Арабистонига қарши қандай таркиб кўришни истайсиз? News

Саудия Арабистонига қарши қандай таркиб кўришни истайсиз?

Терма жамоадан ўрин олган 23 футболчидан келиб чиқиб, сиз қандай таркибни майдонга туширган бўлардингиз?

Ҳар бир таркиб тузган ўқувчи, ўзининг хулосасини ҳам бериши шарт. Масалан:

Дарвозабон: Игнатий Нестеров 

Ҳимоячилар: Виталий Денисов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Шуҳрат Муҳаммадиев.

Ярим ҳимоячилар: Сардор Рашидов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Сервер Жепаров.

Ҳужумчи: Игорь Сергеев

Ҳозир дарвозабонни ўзгартирадиган вазият эмас. Суюнов ва Тўраев муҳим ўйин арафасида ўзини йўқотиб қўйиши мумкин. "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида энг кам гол ўтказган жамоа ва йил давомида ҳимоя марказидан муқим жой олган Егор Кримец бош билан ўйнаш ҳадисини олган. Бугунги терма жамоамизнинг бурчак зарбаларида рақибни қўрқитадиган футболчи йўқ. Кримей эса айни муддао. Муҳаммадиев бўлса пенальти ишлашга уста.

Ҳайдаров таянчга жавоб беради, Искандеров ва Рашидов икки қанотни эгаллаши лозим. Жамшид ўртадан ҳам кириб бориш ҳусусиятига эга. "Локомотив" билан ўйинини ёдга олинг. Аҳмедов ўртада эркин ижодкор, Жепаров ҳам марказ, ҳам ҳужумни боғлаши лозим. Кези келганда ўнгга ўтиб, қанот ярим ҳимоячиси билан алмашиб туради. Олд чизиқда Игорь Сергеев. Хитойга қарши ўйинда Сергеевга айнан Искандеров етишмади. Бу икки футболчи 2006 йилдан бери бирга тўп тепиб келишади. Бир-бирини сўзсиз тушунади. 

Энди навбат сизга, ҳурматли ўқувчи.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика