Latest news

08:30Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   0 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  1 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  3 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  3 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  2

Сардор Қобулжонов: “Оғир дамларимда эслаб турган бухоролик мухлислардан миннатдорман” News

Сардор Қобулжонов: “Оғир дамларимда эслаб турган бухоролик мухлислардан миннатдорман”

Сўнгги йилларда жарохат сабаб ўйиндан ташқари холатга тушиб қолган Сардор Қобулжоновни мухлислар яхши билишса керак.

Айниқса унинг супер лигадаги ҳозирча сўнгги жамоаси бўлиб турган “Бухоро”нинг ишқибозлари жуда қадрлайди. Ажойиб сейвлари ва ўйинни ўқий олиш қобиляти билан бухоролик мухлисларнинг қалбидан жой олган посбон деярли 1,5 йилдан буён майдон ташқарисида юрди. Куни-кеча Қобулжонов билан суҳбатлашиб, холидан хабар олдик.

- Сардор ака, оғир жарохат олиб узоқ муддатга сафдан чиққанингизни яхши биламиз. Адашмасак, Сизни охирги марта болалар футбол мактабида мураббий сифатида ишлаб келаётганингизни кўргандик. Қўлқопларингизни михга илишга қарор қилдингизми?
- Асло, ундай эмас. Биласизми ўша пайтлар менда бўш вақтлар етарлича эди. Ўғлимни футболга бергандим. У ерда бекор турмасдан, болажонларга мураббийлик қилдим. Нодирхўжа Юлдашев ҳеч бир клубда эмаслигимни билиб, жамоада ишлаб туришимни илтимос қилганди.

- Ҳозирда нималар билан бандсиз?
- Яқинда супер лига дебютанти “Цементчи” йиғинига келиб қўшилдим. Айни дамда Қувасойда, янги жамоа билан машғулотларда иштирок этмоқдаман.

- Бу жамоага сизни ким таклиф этди?
- Аввало шуни айтиб ўтишни истардимки, бунгача ўзим якка тартибда шуғулланиб келаётгандим. “Цементчи”га мени мураббийлар штаби ўзаро маслаҳатлашган холда таклиф этди. Бу ерда ҳозир дарвозабонлар мураббийи сифатида Хислат Чилматов ишлаб келмоқда. Хислат Исроилович билан  2014 йили “Нефтчи”да бирга ишлаганмиз. Ушбу мураббий менинг имкониятларимни яхши билади ва шу боис бош мураббийга тавсия қилган. Қолаверса катта мураббий Элдор Сакаев билан ҳам яхши муносабатдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, менга ишонч билдириб жамоага таклиф этган мураббийларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Жарохатлардан тўлиқ фориғ бўлдингизми?
- Худога шукур, қийинчиликлар ортда қолди ва ҳозир ҳаммаси яхши. Аста-секин аввалги спорт формамни тиклаб бормоқдаман. Машғулотларда бошқаларга нисбатан кўпроқ ишлашим зарурлигини чуқур хис этяпман. Асосан жисмоний тайёргарлигимни меёрига келтириб олишим керак. Шунингдек менга кўпроқ ўйин амалиёти зарур. Умид қиламанки, яқин бир ой мобайнида 100 фоиз тайёр холатда бўламан.

- Бухоролик кўплаб мухлислар сизни қаттиқ хурмат қилади. Уларнинг аксарияти бу йил Қобулжоновни яна жамоага қайтишини истамоқда?
- Халқимизда дўст бошга кулфат тушганида билинади деган гап бор. Мен ҳам бошимдан оғир дамларни ўтказган пайтимда, ким аслида ким эканлигини билиб олдим. “Бухоро” учун озми-кўпми қўлимдан келганича бор кучим билан ўйнаб, жамоага ёрдам бердим. Оёғим синиб, сафдан чиққанимдан кейин ўша пайтдаги на раҳбарият, на мураббийлар эслаб ҳам қўймади. Кейинчалик мен билан бирга ишлаган раҳбарият ва мураббийлар ҳам тақдир тақазоси билан клубдан кетди. Бухоролик ишқибозлардан миннатдорман. Улар кун-ора телефон орқали бўлсада, қўнғироқ қилиб, менга далда бериб туришди. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлаб туришгани сабабли ҳам тезроқ яна сафга қайтишга харакат қилдим. Ўзимда куч топа олдим. Бухоролик ишқибозлар ҳозир ҳам телефон қилиб, жамоага қайтишимн сўрашади. Ўзимга қолса яна жамога қайтган бўлардим. Лекин мураббийлар чақирмаганидан кейин, қандай қилиб боришим мумкин. Балки улар менинг сафга қайтганимдан бехабар бўлса керак. Ким билади дейсиз, вақти келиб яна “Бухоро”да ўйнаш насиб этар. Ахир бу хаёт.  

- Адашмасак, 2016 йилги мавсумда оёғингиз синганди. Тўғрими?
- Ҳа, шундай. “Насаф”га қарши Кубок ўйинида бахтсиз ходиса юз бериб, кутилмаганда чап оёғим синганди. Кейин малакали шифокорлар хузурида бўлдим. Оёғимга темир мосламасини қўйиб, гипс қўйишди. Ишонасизми, ушбу темир мосламаси ҳозир ҳам турибди. Ҳеч қандай ноқулайлик келиб чиқармаяпти. Шифокорларнинг айтишича, ушбу темир мосламасини олдириб юборсам, қандайдир қўрқув келиб чиқиши ҳам мумкин экан.

- Деярли 1,5 йил давомида катта футболдан ташқарида бўлдингиз. Фақат очиғини айтинг, жарохатдан чиққанингиздан сўнг яна супер лига клубидан таклиф олишингизга қанчалик ишонгандингиз?
- Тўлиқ ишонмаган бўлсамда, ҳар холда бунга умид қилганман. Яхши ният қилиб, яна супер лигада ўйнаш учун ўз устимда тинимсиз равишда машғулот ўтказдим. Худога шукур, яна севимли машғулотим билан шуғулланяпман.

- Ушбу мавсумни “Цементчи”да ўтказишингиз аниқ бўлдими?
- Тўғриси ҳозир бу ерда кўрикдан ўтяпман. Агарда кейинчалик жавоб бериб юборса ҳам бундан сира ранжимайман. Чунки  мен жарохатдан энди чиқдим. Лекин берилган имкониятдан унумли фойдаланиб қолишга бор кучим билан харакат қиламан.

- Бизнингча ўтган йили супер лига ўйинларини кузатиб бориш имконияти сизда кўпроқ бўлди. Айтингчи қайси дарвозабонларнинг ўйини сизга ёқди?
- Бу борада “Навбаҳор” посбони Асилбек Амоновни айтган бўлардим. Унинг ўзига бўлган ишончи юқори эканлиги менга ёқди. Шунингдек Санжар Қувватовни ҳам алоҳида эътироф этишни истардим. “Насаф” дарвозабони адашмасам 11та ўйинда 1та тўп ўтказиб юборди холос. Бу – дарвозабон учун энг яхши натижа. Тўғри бундай бўлишига унинг олдида турган ҳимоячиларнинг ҳам хизмати беқиёс. Аммо дарвозабонга ҳам кўп нарса боғлиқ эканлигини унутмаслик лозим.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика