Latest news

01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  4 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  1 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  3 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  2 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  9 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  1 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  1 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  3 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  1 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  35 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  1

Сардор Азмун: "Ўзбекистонда энг катта орзуларимдан бирига эришдим" News

Сардор Азмун: "Ўзбекистонда энг катта орзуларимдан бирига эришдим"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

28 ёшли футболчи мазкур баҳсда терма жамоасини сардорлик боғичи остида майдонга бошлаб тушди.

"Профессионал футбол билан шуғуллана бошлаганимда, катта орзуларим бор эди. Биринчиси ва энг муҳими, терма жамоа либосини кийиш эди. Жаҳон чемпионати ва Осиё кубогида иштирок этиш кейинги мақсадларимдан бири эди ва бундай лаҳзаларни бошдан кечирдим. Ўзбекистонга қарши баҳсда эса масъулиятли сардорлик боғичини тақишга муваффақ бўлдим. Бу мен учун шараф, бу боғичда буюк футболчилар ўйнаган. Сардорлик боғичи мақсадим эмас, бироқ буни орзу қилмаганман дея олмайман. Бу ҳолат Тошкентда рўй берди. Бундан хурсандман. Бунинг масъулияти оғир бўлса-да, ҳаётимдаги ижобий воқеалардан бири бўлди. Менга ишонган барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман", деди "Рома" форварди.

Эслатиб ўтамиз, 2:2 ҳисобида якунланган учрашувда Азмун голли узатма амалга оширди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика