Latest news

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Санжар Асқаралиев: "Водий дербисида дуранг, Тошкент дербисида эса "Пахтакор" ютса керак" News

Санжар Асқаралиев: "Водий дербисида дуранг, Тошкент дербисида эса "Пахтакор" ютса керак"

Бугун олий лиганинг биринчи даврасидан ўрин олган сўнгги тур ўйинлари бошланади.
13-тур олдидан тажрибали футболчи Санжар Асқаралиев билан суҳбатлашиб, айни пайтда биринчи лига иштирокчиси "Хотира-79" сардорининг фикрларини билишга қизиқдик. Асқаралиевнинг айтишича, эртага Андижонда кечадиган водий дербисида дуранг қайд этилар экан.

"Қизилқум" - "Сўғдиёна"
- "Қизилқум" ўз уйида ўйнайди. Шуни инобатга олсак, мезбонларда ғалаба қозониш имконияти юқори. Қолаверса навоийликлар ўз майдонида рақибига осонликча очко улашадиган жамоа эмас. Лекин "Сўғдиёна" ҳам охирги турларда ўзига келиб олган кўринади. Жиззахликлар сафарда чакки ўйнамаяпти. Очиғини айтганда, менга уларнинг ўйин услуби ёқмоқда. Шунга қарамай бу ўйинда "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишини таҳмин қиламан.

"Машъал" - "Металлург"
- "Машъал" ўзини анча тиклаб олди. Қолаверса муборакликлар ўз майдонида яхши ўйнайди. Менимча улар "Металлург"ни кичик ҳисобда бўлса ҳам ютса керак.

"Динамо" - "Навбаҳор"
Майдон эгаларининг турнир жадвалидаги ўрни яхши эмас. Кетма-кет очко йўқотишлардан кейин "Динамо"ни аҳволи оғирлашиб қолди. Шу боис бугун самарқандликлар биринчи давранинг сўнгги турида ғалаба қозонса керак деб ўйлайман.

22 июнь (якшанба)
"Андижон" - "Нефтчи"

Якшанба оқшомида кечадиган ўйинлардан энг қизиқарлиси шубҳасиз, Андижонда кечади. Водий дербиси ҳар доим кескин курашлар остида ўтиб келган. Яқинда "Андижон"да бош мураббий ўзгарди. Жамоанинг айни пайтдаги устози Ориф Маматказин "Нефтчи"га қарши қандай тактика танлашни жуда яхши билади. Қолаверса мезбонлар мухлисларни хурсанд қилиш учун ғалаба йўлида астойдил ўйнашлари турган гап. "Нефтчи" ҳам қараб турмайди деб ўйлайман. Бу жамоа ҳам ўзини тиклаб бормоқда. Ҳар иккала жамоани ҳам ҳурмат қилган холда шуни айтишим мумкинки, дербида жангавор дуранг қайд этилса керак.
 
"Олмалиқ" - "Насаф"
Игорь Шквирин жамоаси ўз уйида осонликча очко улашмайди. Лекин бу ўйинда қаршиликлар 2:1 ҳисобида муваффақият қозонади деб ўйлайман. Негаки "Насаф" ушбу турда мағлуб бўлса, очколар фарқи кўра, чемпиондан янада ортда қолиб кетиши мумкин. Шу боис аждарлар фақат ғалаба учун ўйнашлари аниқ.  

23 июнь (душанба)
"Локомотив" - "Бухоро"

"Темирйўлчилар" айни пайтда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Улар ушбу ўрнини сақлаб қолишга интилишади. Вазиятга холисона баҳо берадиган бўлсак, бу ўйинда "Локомотив"нинг ғалабага бўлган имконияти юқори. Менимча мезбонлар  2:0 ёки 3:0 ҳисобида ғалаба қозонади.
 
5 июль (шанба)
"Пахтакор" - "Бунёдкор"

13-турнинг қолдирилган ўйини ҳақида тўхталадиган бўлсам, бўлажак баҳсда мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолайман. Шерлар бу йил анча дадил ўйнамоқда. Бунёдкорга қарши баҳсда улар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонса керак деб таҳмин қиламан.  

Сўзим охирида шуни айтиб ўтишни истардимки, олий лиганинг ҳар бир жамоасида менинг дўстларим тўп тепади. Улар ушбу таҳминларимни ўқиб, мендан ранжимасин, шунчаки ўз фикрларимни баён этдим. Бу  футбол! Унда кучлиги ютсин фақат!

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика