Latest news

09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  8 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  18 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  9 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  24 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1

Санжар Қувватов — Чемпионлик, қайси учрашувни эслашни истамаслиги ва "Пахтакор" даражасига яқинлашган икки клуб ҳақида News

Санжар Қувватов — Чемпионлик, қайси учрашувни эслашни истамаслиги ва "Пахтакор" даражасига яқинлашган икки клуб ҳақида

Жорий йилги футбол мусобақаларида "Пахтакор" дарвозасини Санжар Қувватов қўриқламоқда.

Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган "шерлар"нинг натижаларида албатта Қувватовнинг ҳам ҳиссаси бор. Айниқса биринчи даврада "Навбаҳор", "Турон", "Бухоро" билан учрашувларда қайтарган пенальтилари жамоасига 9 очкони тақдим қилди. Чемпионлик учун кураш ва бошқа мавзуларда Санжан Қувватовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. 


- "Пахтакор" мавсумни бир текис ўтказа олмаётган бўлсада, турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Бу чемпионлик характери сабабми ёки бошқа жамоалар етарлича кучаймаганиданми?

- Албатта бу йил мавсум давомида очко йўқотишлар, айрим паллаларда "қоқилишлар" кўп бўлганини инкор қилмайман. Лекин шунга қарамай жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб пешқадамлик қилмоқда. Бу мураббий ва футболчиларнинг меҳнати туфайли юзага келяпти. Қолаверса, омад ҳам биз томонда бўлаётганини айтиш жоиз. Мавсум якунида меҳнатларимизни самарасини кўриш насиб қилсин, деб қоламан. 

- "Навбаҳор" билан кечган 2та учрашувда ҳам жамоа ғалаба билан майдонни тарк этди. Айнан шу баҳс чемпионлик масаласига аниқлик киритдими?

- Чемпионат ҳали тугамади. Қизиқарли ва марказий ўйинлар ҳали олдинда. Қолаверса, чемпионлик учун кураш давом этяпти. "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба албатта биз учун чемпионлик йўлида имкониятларимизни оширади. 

- Сўнгги йилларда қайси жамоа "Пахтакор" даражасига яқинлаша олди?

- "Насаф" ва "Навбаҳор"ни айтган бўлардим. 

- Иккинчи даврада жамоага келиб қўшилган Павел Павлюченко Элдор Суюуновга нисбатан қанчалик рақобат қила оляпти?

- Элдор Суюнов ва Павел Павлюченко миллий терма жамоадаги дарвозабонлар ҳисобланади. Табиийки, рақобат ҳам шунга яраша, деб ўйлайман. Бу нарса футболчини ўсишига хизмат қилади. Рақобат бўлгани доим ёқимли.

- Қолган гуруҳларга нисбатан "Пахтакор"га енгилроқ рақиблар рўбарў келди. ОЧЛда гуруҳдан чиқиш пайти келди...

- Албатта ОЧЛда муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизга қайси рақиб тушишининг фарқи йўқ. Ким билан, қаерда, қачон фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Бироз ортга қайтсак. Тошкентга 2014 йил келишга яқин келгансиз. Ўшанда Абрамов бошчилигидаги "Локомотив" таклиф билан чиққан эди. Нима учун трансфер амалга ошмаган? "Машъал"да узоқ вақт қолиб кетиш фаолиятизга қандай таъсир қилди?

- Бундай таклиф бўлганини эслолмайман. "Машъал"да 10 йил тўп тепдим. Яхши кунлар ҳам бўлди, ёмон кунлар ҳам. Ўшанда сўнгги йилларда ўзимда пасайишни сездим ва жамоадан кетишга қарор қилдим. "Насаф"дан тушган таклифга эса иккиланмасдан рози бўлдим.

- Фаолиятингиздаги қайси учрашувни ёдга олишни истамайсиз?

- "Жар" стадионидаги БАА билан кечган учрашувни нафақат мен балки кўпчилик эслашни истамаса керак. 


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика