Latest news

19:12АПЛ. Якуний 10та ўйиннинг асосий таркиблари маълум, бугун чемпион номи аниқ бўлади  1 19:00Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  19 18:59Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  4 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  6 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   10 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  10

Санъат Шихов: "Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"га осон бўлмайди" News

Санъат Шихов: "Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"га осон бўлмайди"

Бир неча кун олдин ПРО-Ллиганинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра, "Қўқон-1912", "Машъал", "Шўртан" жамоалари Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттирадиган бўлди. Қўқонликларнинг тажрибали футболчиси Санъат Шихов мавсумдаги қийинчиликлар ва олдиндаги ўйинлар ҳақида фикрларини билдирди. 


- Жорий йилги Про лига қандай ўтди? Про лигада бу йил пасайиш бўлдими?
- Про лига савияси тушганми ёки йўқ, бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Барча жамоаларнинг стадионлари аъло даражада. Лекин тақвим жуда ноқулай тузилганини айта оламан. Мураббийларга қийин. Бутун мавсум давомида футболчиларнинг спорт формасини ушлаб туриш осон эмас. Ўйлашимча, 11та жамоа Про лига учун жуда кам. Биз учун бу йилги чемпионат кўнгилдагидек ўтмади. Мақсадимиз тўғридан-тўғри Суперлигага йўлланма олиш эди. Ҳозирча бунинг уддасидан чиққанимиз йўқ. Биринчи даврадаги йўқотилган очколар қимматга тушди. Энди бор умидимиз ўтиш ўйинларидан. Имкониятимиз йўқолмаган. Суперлигага йўлланма олишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Яна қайси факторлар қийинчилик туғдирди?
- Юқорида айтганимдек тақвим масаласи. Бир ойда 2та ўйин ўтказган пайтларимиз ҳам бўлди. 

- Қайси жамоаларда юқорига интилиш, кучайишни сездингиз?
- "Арал" жамоасида кўрдим, дея оламан. "Шўртан" ва "Машъал" жамоаларини ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин "Арал" бу мавсумда ҳаммага бош оғриқ бўлди. 

- Шароит ва жамоаларнинг даражаси Суперлигага яқинлашдими?
- Шароит борасида катта фарқ йўқ. Про лиганинг деярли барча жамоаларида шароитлар яратилган. Бироқ ўйин борасида 2-3та жамоанинг савияси пастлиги аниқ. 

- Суперлигани ҳам кузатиб боряпсизми? Ўтиш учрашувида қайси жамоа рақиб бўлишини кутяпсиз?
- Суперлигадаги ҳар бир учрашувни кузатиб боришга тўғри келмоқда. Ким рақиблик қилишидан қатъий назар, уларга қийин бўлади. Про лиганинг 3та жамоасининг даражаси Суперлиганинг даражаси билан тенг.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика