Latest news

18:05"Машъал" - "Хоразм" 0:2 (Матнли трансляция)  2 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:46Суперлига. "Андижон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  15 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  10 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди  5 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  10 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  15 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3

Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос" News

Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Барчани "Хотира ва қадрлаш куни" билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, 30-40 дақиқа ўйнадик, ундан уёғига футбол ўйнамадик.

- 30-40 дақиқа бу "Қўқон-1912" томонидан футбол ўйналган вақтми?

- Умумий ўйин ҳақида гапирдим. Биринчи бўлимда яхши футбол бўлди. Иккинчи бўлимда "Шўртан" ҳам натижа учун ўйнади.  Учрашув давомида тўхталишлар жуда кўпайиб кетди.

- "Шўртан" деярли 40 дақиқа давомида 1 киши кам ўйнади. Бир кишилик устунликка эга бўлиб ҳам жамоангиз гол ура олмаганига сабаб нима?

- Биринчи бўлимда яхши футбол бўлди. Бизда голли вазиятлар юзага келди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолди ва чуқур ҳимоявий услубга ўтди. Бундан ташқари, мезбонлар ўйиннинг қолган қисмида вақт чўзишга кўпроқ эътибор қаратишди.

- Олдинда "Бухоро" ва "Хоразм"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бугунги натижа ушбу ўйинлар олдидан ортиқча босимни келтириб чиқармайдими?

- Футболда шунақа, баъзан яхши ўйнаб ҳам ютқазасиз. Қўлимизни туширмаймиз, ҳар бир ўйинга жиддий ва асосий мақсадни кўзлаган ҳолда тайёрланишда давом этамиз. Узоқ йўл босиб келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан узр сўрайман.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика