Latest news

21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  5 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  2 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  7 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2

Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади? News

Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?

Ўзбек футболининг ватани, миллионлар ўйини ўз қулочини ёзган гўша войдий ҳисобланади.

Бу макондан жой олган жамоаларнинг бир вақтда, бир хил майдондаги тўқнашуви водий дербиси ҳисобланишини яхши биласиз. Бу дерби жамоаларнинг бой ёки камбағаллигига, таркиби кучли ёки кучсизлигига, турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнига умуман қарамайди ва ўз даражасини доим сақлаб қолади. Бугун чемпионлик учун курашаётган икки жамоа "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Наманганда учрашишади. Шерали Жўраев куйлаганидек бу сафарги дерби аввалгиларга ўхшамас!

Navbahor

Filip Ivanovic - 90'

Superliga. Round 8

19/05/2024, 19:00

0
:
1
Finished

Neftchi

45'
90'
66'  Asadbek Sobirjonov (Ruslanbek Jiyanov)
69'  Farrukh Sayfiev
90'  Filip Ivanovic
90'  Abror Ismoilov (Иброхим Юлдашев)
90'  Ruslanbek Jiyanov
46'  Shohruz Norkhonov (Bilol Toshmirzaev)
59'  Mihai Roman
59'  Жасур Жалолиддинов
64'  Mihai Roman (Nsungusi Effiong)
65'  Diyor Turapov (Husayin Norchaev)
67'  Catalin Carp
70'  Жасур Жалолиддинов (Javokhir Kahramanov)
84'  Abbos Gulomov (Hurshidbek Mukhtarov)
85'  Nsungusi Effiong

Ўзаро учрашувлар тарихи 

Жамоалар шу пайтгача Суперлига доирасида 58 маротаба тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларда катта устунлик "Нефтчи" томонида 26 ғалаба, "Навбаҳор" бу баҳсларда 14 маротаба 3 очко эгасига айланган. 18 та учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 82-57, “Нефтчи” фойдасига.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинларда 4 марта йирик ҳисоб қайд этилган. “Нефтчи” 1995 ва 1997 йилларда Наманганда 3:0, 2001 йили эса Фарғонада 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Навбаҳор” 2004 йили Фарғонада 3:0 ҳисобида зафар қучган.

Икки клуб ўртасидаги энг сермаҳсул баҳс 2010 йилги мавсумда Фарғонада бўлиб ўтган ҳамда унда дарвозаларга 7 та тўп киритилган. Ўша ўйинда “Нефтчи” 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.  Ўзаро учрашувларда фарғоналиклар 96, наманганликлар эса 60 очкони қўлга киритишган. 

"Нефтчи" Намангандан сўнгги бор 2011 йилда ғалаба билан қайтган. Бу жамоалар ўртасидаги Наманганда ўтган охирги 4 та ўйиннинг барчаси дуранг билан тугаган. Фарғоналиклар рақибини меҳмонда фақат 5 маротаба таслим қила олган, холос. Наманган мезбонлик қилган сўнгги 4 та ўйинда фақат дуранг натижаси қайд этиб келинмоқда. 

"Нефтчи"нинг меҳмондаги сўнгги ғалабаси 

Суперлига-2011. 13-тур

"Навбаҳор" - "Нефтчи" 0:2 

Голлар: Ойбек Нурбоев 30, Шерзод Ҳакимов 78

"Навбаҳор": Эркин Жабборов, Рустам Қурбонбоев, Абдумажид Тоиров, Шавкат Насибуллаев, Алишер Маҳмудов, Илҳом Бойдадаев, Абдулазиз Султонов, Рўзимбой Аҳмедов, Отабек Валижонов, Патрик Агбо, Ғайрат Жўраев

"Нефтчи": Ҳислат Чилматов, Дилёрбек Эрматов, Асқар Муҳиддинов, Шукурали Пўлатов, Иқбол Акрамов, Сардор Мирзаев, Азиз Алижонов, Санжар Асқаралиев, Бахтиёр Ёқубов, Анвар Бердиев, Ойбек Нурбоев


"Набаҳор" уйда чемпион. "Нефтчи" сафарда қандай натижа кўрсатяпти?

Самвел Бабаян бошчилигидаги "лочинлар" бу мавсумда ўз майдонида 4 маротаба рақибларини қабул қилди ва 2 та дуранг, 2 та ғалаба қайд этди. Мағлубиятсиз серия 6 та ўйинни ташкил қилмоқда. "Навбаҳор" Наманганда сўнгги маротаба 30 октябрь куни Суперлигада "Насаф"га енгилган (0:1). "Нефтчи" эса меҳмонда бу мавсум 4 та беллашувда майдонга тушди ва 7 очко жамғарди. Ягона мағлубиятни "Олимпик"дан қабул қилиб олди (0:1). Икки ғалабани Жиззахда "Сўғдиёна" ва "Динамо" устидан қўлга киритди. 



Чемпионлик водий қўлидами? 

"Навбаҳор"да Самвел Бабаян даври бошланганидан буён ҳар йили чемпионлик учун курашиб келмоқда. Лекин ана чемпион, мана чемпион деб турган жойида "Пахтакор" бош совринни илиб кетмоқда. Лекин бу йил унинг энг асосий рақобатчиси кучсизлангани имкониятлар фоизини ошириши табиий. Олтин медаллар учун йўлга чиққан "лочинлар" мавсумни ғалаба билан бошлади, шу билан кетма-кет 3 та ўйинда дуранглар серияси бошланиб кетди. Бу орада унинг таъқибчилари ҳам очколар йўқотгани қўл келди. Жамоанинг олдинги чизиғида ишлар ёмон эмас, Суперлигада энг кўп гол урган жамоа айнан "Навбаҳор" бўлиб турибди, тўпурарлар пойгасини ҳам наманганликлар форварди Тома Табатадзе бошқармоқда. Ўтган турда етакчи "Сўғдиёна"нинг таслим қилиниши биринчи ўринга олиб чиқди. Олдинда эса қайноқ водий дербиси кутмоқда. 

"Нефтчи"да эса барқарорлик йўқ. Ўтган йили 20 та баҳсда мағлубиятга учрамаган фарғоналиклар жорий мавсумда 4 турга келиб илк бор 3 очкони рақибига совға қилди. Суперлигада эса сўнгги 3 та ўйинда ғалабани тантана қилгани йўқ ва бу ўз-ўзидан турнир жадвалига таъсир ўтказмасдан қолмади. Стартда кетма-кет 3 та ғалабадан сўнг очко йўқотишлар бошланди. Айни пайтда 6-ўринда кетаётган "буюк чинорлар" бугунги ғалаба орқали   14 очко билан юқорига кўтарилиб олишлари мумкин. Бу икки жамоага эса водийда "Андижон" рақобат қилишга уринмоқда. 


Мавсум рекорди янгиланадими?

Ўтган турда Фарғонада кечган "Нефтчи" - "Андижон" учрашувида  мухлислар сони бўйича рекорд ўрнатилди. 19867 нафар мухлис учрашувни бевосита стадиондан кузатиб борди. Бугунги ўйин даражаси ва жамоаларнинг савиясидан келиб чиқиб айтганда мавсум рекорди янгиланиши кутилмоқда. Маълумот учун, Намангандаги "Марказий" стадион сиғими 23 000 ташкил қилади. 


Эксперт фикри 

Бахтиёр Ашурматов - Турнинг энг марказий қарама-қаршилиги. Балки чемпионатнинг энг қизиқарли учрашувидир. "Навбаҳор" бир неча йилдан бери чемпионлик учун курашмоқда. Лекин олтин медалларга эриша олмаяпти. "Нефтчи" жорий йил олдига юқори мақсадларни қўйган. Клуб раҳбарияти ажойиб шароитларни яратиб берган. "Навбаҳор" ўз майдонида ўйнаши ҳисобига кичик минимал ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қиламан. Икки жамоага ҳам чиройли ўйин кўрсатишларини ва омадни тилайман. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика