Latest news

17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  1 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  1 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  9 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0

Сал қолса "ўлим гуруҳи"дан плей-оффга чиқаётган Венгрия бош мураббийининг тақдири News

Сал қолса "ўлим гуруҳи"дан плей-оффга чиқаётган Венгрия бош мураббийининг тақдири

Евро-2020"да Венгрия термасини италиялик собиқ футболчи Марко Росси бошқарганини билармидингиз?!

Италияда мураббий Росси С1 Сериядан уёғига ўта олмади. 2012 у Венгрияга кўчиб кетади ва "Гонвед"ни қабул қилиб олади. Жамоа билан Европа Лигасида ўйнайди, қуйи дивизионга тушиб кетишдан қутқариб қолади, 2016/17-йилги мавсум эса 24 йил ичида илк бор чемпионлик титули қўлга киритилди. Мавсумлар оралиғидаёқ жамоани тарк этди – айтишича, таклиф қилинган янги шартномадаги рақамлар эришилган натижа ва амалга оширилган иш учун муносиб баҳо эмасди.

Кейин Словакияда ДАК жамоасида бир мавсум ишлади. Жамоа тарихда илк бор учликка кирди ва Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. 2018 йил ёзида Росси Венгрияга қайтди ва мамлакат термасига бош мураббий этиб тайинланди.


"Агар мен Италияда қолганимда, ҳозир акамнинг бухгалтерлик фирмасида оддий ишчи бўлиб фаолият олиб бораётган бўлардим, – дейди 56 ёшли Росси. – Бахтимга, Венгрияга кўчиб ўтдим ва бу ерда ўзимга ёқадиган иш билан шуғуллана оламан".

Италия ҳақида Россининг хотирасида салбий воқеалар қолган – айниқса жануб ҳақида. "Скафатезе" бошқарувини қўлга олдим, жамоани дахшатли десам камлик қиладиган ҳолатда лигада сақлаб қолдим. Кейин "Кавезе" жамоасида ишладим – негадир у ерда ҳамма менга қарши эди. Сабабини ҳеч билолмадим. Иш шу даражага етиб бордики, трибунада ўйинга ташриф буюрган аёлимга ҳурматсизлик қилишди (мухлислар Росси аёлига қарата туфлашган). Мен ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим ва бошқа жанубда ишламаслик ҳақида ўзимга сўз бердим. Бир йилча ишсиз юрдим, учта таклиф бўлди, бироқ менга С Серияда ишлаш учун пул тўлашим кераклигини айтишди. Жуда ғалати ҳолат. Ўшанда мен футбол мен учун буткул тугади деб ўйлагандим ва бошқа иш қидира бошладим. Лекин Будапештта ўз ресторани бор дўстим мени "Гонвед"нинг собиқ спорт директори билан таништирди. Ҳаммаси шундай бошланганди".


Шу ўринда қахрамонимизнинг икки муҳим қарорига эътиборингизни қаратиб ўтмоқчимиз. Росси она юртида, акасининг фирмасида ишлаб, хотиржам ҳаёт кечириши мумкин эди. Аммо у қийин йўл орқали бўлсада, ўзи севган ишни танлади. Мураббийликдаги баъзан табиий, баъзан сунъий, кутилмаган қийинчиликларга қарамай, таслим бўлмади ва қатъий турди. Бугун эса Марко Росси ва жамоаси гарчи гуруҳда қолиб кетган бўлсада, Евро-2020"ни чинакам қахрамонлардек тарк этмоқда.      

Эслатиб ўтамиз, тунда Венгрия сафарда Германияга жиддий қаршилик кўрсатди ва 84-дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайлигина ғалабани қўлдан чиқарди ҳамда гуруҳда қолиб кетди. 


Нозима Зарипова хориж сайтлари асосида тайёрлади

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика