Latest news

23:45ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  68 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз" News

Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулотида "Олимпик" жамоаси футболчиси Саидазамат Мирсаидов сайтимизга кичик интервью берди

- Дастлабки учрашув ҳақидаги фикрларингиз. Малайзия бизга қанчалик қаршилик кўрсата олди?

- Дастлабки ўйинда бироз қийналганимизни ҳисобга олмасак, яхши ЎЙин ўтказдик ва ғалаба қозондик. Рақиб зич ҳимояланди ва ҳужум қилишга бермади. Асосийси ғалаба қозондик.

- Кейинги рақибимиз Қувайт терма жамоаси. Биринчи турда мағлубиятга учраган қувайтликлар бу сафар очко олишга мажбур. Улар эртанги учрашувда борини беришлари шубҳасиз?

- Эртанги ўйинда кичик вазифани бажаримиз ва гуруҳдан чиқамиз. Мураббийлар билан рақибимизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Рақибни яхши таҳлил қилдик.

- Плей-офф босқичида дастлабки рақибимиз Ироқ ёки Саудия Арабистони терма жамоалари бўлиши мумкин. Икки жамоа ҳам Осиёда ўз номига эга. Қайси рақиб биз учун кўпроқ ноқулай бўлиши мумкин?

- Бизга фарқи йўқ. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Тақдир қайси рақиб билан тўқнаш келишимизни аниқлаб беради. Бизга умуман фарқи йўқ.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика