Latest news

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

Рустам Умаров: Жамоамизнинг Осиё чемпионатига чиққани билан барчани табриклайман News

Рустам Умаров: Жамоамизнинг Осиё чемпионатига чиққани билан барчани табриклайман

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳида кетма-кет иккита ғалабага эришиб, муддатидан аввал қитъа биринчилигига йўлланмани нақд қилди.

Дастлаб Непал терма жамоаси осонлик билан 14:1 ҳисобида таслим этилган бўлса, Туркманистон термасига қарши 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда осон бўлмади. Айнан Туркманистонга қарши беллашувда ўйин қаҳрамонига айланган тажрибали дарвозабон Рустам Умаров ЎФФ матбуот хизмати билан суҳбатда ўйин таассуротлари, ички ҳаяжон ва қўлга киритилган ОЧ йўлланмаси ҳақида сўзлади.

“Бутун Ўзбекистон халқини, шунингдек, терма жамоанинг барча вакилларини бугунги ғалаба ва қўлга киритилган Осиё чемпионати йўлланмаси билан табриклайман. Дастлабки турда биз танимаган, биз билмаган Непал термасига қарши тўп сурдик. Ўйин осон кечди ва якунда йирик (14:1) ғалабани расмийлаштирдик. Бугун эса анчагина тажрибали ва бизга таниш бўлган Туркманистон билан куч синашдик. Ашхободда ўтган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари Туркманистон муносиб иштирок этганига гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари, бугунги рақиб билан Тошкентда иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, битта мағлубият (5:6) ва битта дуранг (1:1) қайд этгандик. Туркманистонга қарши ўйин осон кечмаслигини билган ҳолда, ўзига хос реванш олишга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқдик.

Бош мураббий ўйин олдидан барча керакли кўрсатмаларни бериб, видео таҳлил орқали хатоларини ҳамда заиф нуқталарини кўрсатиб берди. Биринчи бўлимда ўйинчиларимиз бироз уйқуга кетгандек тасаввур ўйғотди ва бунинг ортидан бир нечта хатолар вужудга келди. Қийин вазиятларда жамоадошларимга қўлдан келганча ёрдам беришга уриндим. Иккинчи голни урганимиздан кейин эса ўзимизга бўлган ишонч ортди ва якунда биз муваффақиятга эришдик. Тошкентдаги мағлубият шунчаки тасодиф эканини исботлай олдик, десам муболаға бўлмайди. Гуруҳда 6 очко тўплаб, муддатидан аввал Осиё чемпионатига йўлланма олдик. Қайд этилган натижадан барча хурсанд, ҳамманинг кайфияти яхши.

Қирғизистонга қарши ўйин учун қандай стратегия танланганини ҳозирча билмайман. Бош мураббий ўйиндан олдик кўрсатмалар беради ва шундан сўнг барчасига ойдинлик киритилади. Аммо шуни айтишим мумкинки, Осиё чемпионати кумуш медаллари соҳиби сифатида эртанги ўйинда зафар қучиб, гуруҳ босқичини етакчи сифатида тугатишимиз керак”, – деди Рустам Умаров.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги турида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон футзалчиларига қарши майдонга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика