Latest news

16:49Футзал. "Оил Стар" ярим финалнинг жавоб учрашувида ҳам ЎзСҚБдан устун келиб, Ўзбекистон Кубогининг биринчи финалчиси бўлди  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  10 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  4 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  11 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   3 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  2 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  3 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0

Руслан Аҳмедов: "Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз" News

Руслан Аҳмедов: "Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор-фарм" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

" - Қийин ўйин ўтказдик. Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ғалаба билан барча Хоразм аҳлини, жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман.

Дастлабки турда ҳам руҳий босим туфайли қийинчиликка дуч келгандик. Умумий ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим, йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишаяпти.

Легионер футболчи ўзини ёмон кўрсатмади. Ишлашда давом этса, асосий таркибдан ўрин эгаллаши мумкин, ундан умидимиз катта.

Майдон холатини кўрдинглар, режаларни тўлиқ амалга оширишда қийинчилик юзага келаяпти. Майсани авайлаб биз бу майдонда машғулот олиб бормаяпмиз. Навбатдаги ўйинларга қадар яхши бўлиб кетишидан умид қиламиз.

Жамоамиз таркиби ёмон эмас, фақат тўлиқ шаклланиб олиш учун озроқ вақт керак бўлади. Тажрибали футболчилар чемпионат стартига оз қолганда таркибимизга келиб қўшилишди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика