Latest news

08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  1 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  0 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  3 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  29 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  9 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  13

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз! News

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

Бугун "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози 47 ёшга тўлди.

Бердиев 1997 йилдан бери "Насаф" билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. "Насаф" сафида 314 марта майдонга тушган футболчи узоқ йиллар жамоага сардорлик ҳам қилган.


Шунингдек, Бердиев 408 марта майдонга тушиб, мамлакатимизда энг кўп майдонга тушган фахрий футболчилар қаторида ҳам туради. Рўзиқул Бердиев "Насаф" клуби бош мураббийи сифатида чемпионатимизда 4та бронза ва 1та кумуш медални қўлга киритди. Бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. 4 марта эса Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. 3 марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган Бердиев, 5 марта Осиё Чемпионлар лигасида "Насаф" бош мураббийи сифатида иштирок этди. Саъдуллаевич бош мураббийлик фаолиятида уч карра мамлакатимизнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган. "Насаф"ни миллий чемпионатимизда 177 марта майдонга бошлаб тушган Бердиев, 106 марта рақибларини доғда қолдирди.



"Насаф" ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда воҳалик футбол ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Рўзиқул Саъдуллаевичга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Оила аъзолари бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


"Насаф" ПФК жамоаси

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика