Latest news

11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  3 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  0 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  4 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  15 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  1

Рўзиқул Бердиев: "Ўтган ўйинларни унутиб, ўз ҳолатимизга қайтишимиз лозим" News

Рўзиқул Бердиев: "Ўтган ўйинларни унутиб, ўз ҳолатимизга қайтишимиз лозим"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Динамо" – "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- "Динамо" жамоаси ўйинни яхши бошлади. Бу нарса узоқдан йўлланган зарбалар, қолаверса, бурчак тўпларида ўз аксини топди. Бироқ 10-15 дақиқадан сўнг ўйинни ўз назоратимизга олдик. Биринчи голни киритган вазиятда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Қарши ҳужумда ўйланган комбинация иш берди. Ўйлашимча, дастлабки голдан сўнг ўйиннинг тўлиқ назорати биз тарафга ўтди. Бугун шогирдларим ҳимояда ҳам, ҳужумда яхши ўйин намойиш этишди. 

- Жамоанинг "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг бошқача ўйин намойиш этиши сизнинг олиб борган ишларингиз маҳсулими?

- Биз имкон қадар ўша ҳолатдан чиқишга ҳаракат қилдик. Ўша ўйиндаги натижа таъсирини ўтказмасдан қолмади. Лекин олдимизда ўйинлар кўп, етарлича вақт бор. Шу боис, ўтган ўйинларни эсдан чиқариб, ўз ҳолатимизга қайтишимиз лозим. Ўйлашимча, бугунги ғалаба шогирдларимга асқотади", деди қаршиликлар устози.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика