Latest news

09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   0 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  2 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  8 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  102 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  6 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18

Рўзиқул Бердиев "Металлург" билан ўйиндан сўнг нималар деди? News

Рўзиқул Бердиев "Металлург" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалаба билан мухлисларимизни ва жамоа аъзоларини табриклайман. Ўйинга келсак, биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди. Икки жамоада ҳам вазиятлар ўртача бўлди. Иккинчи бўлимда ўйинимизга тезлик қўшдик, қарши ҳужумларда вазиятлар яратишда фаол бўлдик. Умуман олганда икки ҳил бўлим гувоҳи бўлдик. Голдан ташқари ҳам вазиятлар бўлди. Муҳими уч очкога эга чиқилди. Навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

- Ҳусайин Норчаевда вазиятлар кўп юзага келди. Лекин улардан фойдалана олмади. Бўш дарвозага гол ура олмади. Бу нима билан боғлиқ? Балки чарчоқ ўз сўзини айтгандир...

- Унга совуққонлик етишмади. Лекин иккинчи голни ажойиб урди. Ўзи вазият яратди. Бундан хурсандмиз. 

- Жамоа биринчи бўлимга ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлимда икки баробар кучайтира олди. Бунинг сабаби нима?

- "Металлург" яхши ҳимояланди. Биласиз, улар 5та ҳимоячи билан ўйнайди. Шу боис ёриб кириш қийин кечди. Рақиб куч йўқотгач, биз янги кучларни туширдик. Бу эса мезбонларга қийинчилик туғдирди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика