Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Рўзиқул Бердиев: "Менинг жамоам “Андижон”дан асло кучсиз эмас" News

Рўзиқул Бердиев: "Менинг жамоам “Андижон”дан асло кучсиз эмас"

"Андижон" - "Насаф" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги учрашув кескин курашлар остида ўтди. Ўйлайманки менинг жамоам “Андижон”дан асло кучсиз эмас. Тўғри, бугун мағлуб бўлдик. Лекин келгуси баҳсларда албатта ютамиз. Буга 100 фоиз ишончим комил. Бизнинг олдимиздаги энг асосий вазифа – шу ёш ўйинчиларнинг тажриба тўплашларига имкон бериш. Бугунги баҳсдаги мағлубиятимизга асосий сабаб – стандарт вазиятлар бўлди. Ўйин қоидасини камроқ бузишимизни айтгандим.

Голларда дарвозабонни айбламоқчи эмасман. Бутун жамоа хато қилди. Натижа бўлмаганидан кейин албатта ўйинимиз ҳам қониқтирмади. Жамоамиз ҳали ёш. Тезкор гол ўтказганимиз жамоага таъсир қилди демаган бўлардим.

Кетма-кет учинчи мағлубиятни қабул қилиб олдик. Мана шу руҳий вазиятдан чиқиб кетишимиз керак. Жамоамиздаги ёш ўйинчилар ўсиши керак.

Бобир Абдихолиқовда анчадан буён жароҳати бор. Унга ҳозирча дам олиш ва даволанишга имконият яратиб бердик. Кенжабоев кеча шамоллаб қолди. Бундан ташқари "Пахтакор" билан баҳсда олган жароҳати ҳали битмаган.

Ҳакамлик? Муртозаев гол урган вазиятда офсайд йўққа ўхшади. Лекин ҳали ўзим буни видеода кўриб чиққаним йўқ. Шу боис аниқ бир гап айта олмайман", - дейди Рўзиқул Бердиев. 

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика