Latest news

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

"Россия болалари — кичик спортчи қуллар". Нега Нидерландияда де Йонг бор, бизда эса йўқ?! News

"Россия болалари — кичик спортчи қуллар". Нега Нидерландияда де Йонг бор, бизда эса йўқ?!

Голланд академиялари ва унинг тизими сирлари билан танишамиз.

Россия 20 йилдан буён терма жамоа учун иккинчи чап қанот ҳимоячиси (дарвозабон ва яна бошқа чизиқ вакиллари)ни тарбиялай олмаётган бир пайтда, Нидерландиядаги кичик шаҳарнинг камтаргина "Виллем II" жамоаси Френки де Йонг ва Виржил ван Дейкни дунё футболига тақдим этди.

Биз голланд футболи феномени ҳақида мураббий, скаут ва селекционер Павел Кучеров билан суҳбатлашдик.

У 20 йилдан ортиқ Нидерландияда фаолият олиб борди, орада эса "Арсенал" ва "Эвертон"нинг Шарқий Европадаги скаути сифатида ишлади.

Биз голланд академиялари ва бутун тизимнинг сирларини аниқлашга уриндик. У ердаги ҳолат Россиядан қанчалик фарқ қилади? Суҳбатдан сиз қуйидагиларни билиб олишингиз мумкин:

● Нидерландиялик футболчилар учун нега академияларда дзюдо, енгил атлетика ва баскетбол бўйича қўшимча машғулотлар мавжуд?

● Ёшлар жамоаларида мураббий ҳар йили алмашади — шундагина болалар билан тизим ишлайди, алоҳида шахслар эмас

● Россия термасининг 80% футболчилари жисмоний жиҳатдан "топ"лардек ривожланмаган. Бу катта муаммо!

● Россия ва Нидерландия академияларида тактик машғулотларнинг фарқи

● Нега Нидерландияда мураббий болаларга бақиришига йўл қўйишмайди?

● Жикия ва Баринов топ-клубларда ўйнаши мумкин эди, лекин улар кетиши керак. Илк қадамларни ўртамиёна клубларда ташлаш зарур

Слуцкий инсон сифатида Нидерландияда илиқ таассурот қолдирган.

Нидерландияда футболчилар қўшимча тазда дзюдо, енгил атлетика ва баскетбол билан шуғулланишади. Топ-академияларда эса кинезеология (инсон ҳаракати ҳақидаги фан) ва психология ҳаи ўргатилади

— Нидерландия тизимининг яхши томони нимада?

— Асосийси, бу — индивидуал ёндашув. Нидерландиянинг топ-академиялари ва бошқа клублари турли характер ва йўналишдаги машғулотларни таклиф қилишади. Яъни, енгил атлетика, дзюдо, кураш, баскетбол ва гимнастика элементлари. Буларнинг барчаси футболчига максимал даражада ривожланишга ёрдам беради.

Ҳар кимнинг ўзига хос хусусиятлари бор: кимдир қўшимча равишда ўйинчининг фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга вақт ажратади (масалан, синфда компьютер орқали), яна кимдир спорт залида қўшимча машғулотлар ўтказади. Аммо ҳамманинг асосий мақсади — шахсни тарбиялаш, яхши футболчи етиштириш, кейинчалик эса трансфер орқали яхшигина пул ишлаб олиш.

Бу — футболчи икки оёқда ўйнаши, майдонда фикрлай олиши, техник бўлиши ва иложи бўлса, жисмонан яхши тайёрланган бўлиши кераклигини англатади. Нидерландия футболидаги молиявий тизим ўйинчиларни шу йўналишда ривожлантиришга туртки беради. Бу борада Россия билан катта фарқ бор.

Оддий мисол — Юрий Жирков. Албатта, биз инсонни ҳурмат қилишимиз зарур, унинг терма жамоа учун, Россия футболи учун қилган меҳнатларини қадрлашимиз зарур. Бироқ Нидерландияда бундай ёшдаги ва ёшининг таъсири туфайли бундай жисмоний ҳолатдаги футболчи терма жамоа учун у қадар муҳим бўлиши ҳамда Бельгияга қарши ўйинга, балки мажбуран, таркибга қўйилиши иложсиз.

Аллақачон ўринбосар чиққан бўларди. Бизникиларда гап бор-ку: "менда бошқаси йўқ", "яна ким унда?". Аммо бундай дейиш жуда осон. Табиийки, Черчесовнинг бир ўзи терма учун чап қанот ҳимоячиси тайёрлаши керак эмас, биз футбол оиласи, 4 йилда чап қанот ҳимоячисини тайёрлай олмаган бутун бир тизим ҳақида гапиряпмиз.

Караваевни ёдга олсак. У оддий футболчи ва келинг, уни керагидан ортиқ мақтаб, иқтидорини бўрттириб кўрсатмайлик. У нисбатан нормал, тўғри йўлни босиб ўтган: Россиядаги "қотиб қолишдан" — Чехияга, кейин Нидерландияга. Аммо якунда яна Россияга қайтди, "Зенит"га. Яхшими ёки ёмон, лекин Еврода ўйнамоқда.

— Футбол академиясига енгил атлетика, дзюдо ва баскетбол нега керак?

— Ахир футбол — фақат тўп билан ўйнаш эмас, бу куч, яккакурашлар дегани ҳамдир. Болаларни тинмай тош кўтаришга ундаш керак демоқчи эмасман, лекин дзюдодаги машқлар сабабли тана ва психология устида кўп меҳнат қилинса, рақибни бирга-бир курашда енгиш, йиқилмай, оёқда туриш, агар йиқилса ҳам, тезда қайтиб туришга ўргатади. Бу элементларнинг барчаси футбол учрашувида ҳам бор.

Енгил атлетикага келадиган бўлсак, профессионал мураббий агар ҳар бир футболчига югуриш техникасини яхшилашга ёрдам берса, йигитлар курашларда кўпроқ устун келади, спринтларда ва бунинг оқибатида учрашувларда ғолиб бўлади. Бунинг барчаси кейинчалик трансфер нархи кўринишида ҳам фойда келтиради.

3х3, 5х5 баскетбол ўйнаш — кўплаб ижобий ҳислатларни беради. Бу спортчини прессинг, бирга-бир ҳаракат қилишда, рақибни шеригига қандай "ўтказиш" кераклигини ўргатади. Ҳа, сиз қўлингиз билан ўйнайсиз, аммо бу ўхшаш ҳолат. Баскетбол машқлари ҳимоячи учун керакли хислатлар ўсишига хизмат қилади ва сиз автоматик тарзда кучаясиз.

Қизиғи, 2006–2008 йилларда биз "Виллем"да тизимга дзюдони кирита бошладик (Кучеров 13 йил давомида клубда мураббий ва скаут сифатида фаолият юритган), ҳафтасига бир неча бор залимизга бир йигит келиб, машғулот ўтказарди, у дзюдо бўйича Европа чемпиони эди. Академия директори аввалига бу нега кераклигини тушунмади, аммо машғулотга ташриф буюриб, ўз кўзи билан кўргач, саволга ўрин қолмади. Орадан маълум вақт ўтиб, бу усулни "Аякс" академиясида қўллай бошлашди, агар "Аякс" шундай қилган бўлса, қолган барча ўрнак олиб, синаб кўриши жуда осон эди.

— Яна бир муҳим жиҳат: Нидерландияда футболчи салоҳиятли кўринса ва академиядан юқорироқ даражада ўйнашга тайёрлигини кўрсата олса, ҳеч ким унга "ҳали ёшсан, тажриба тўплашинг зарур, шошма", деб ушлаб турмайди. Мисол учун, терма жамоада 19 ёшли Гравенберх бор, яқин ўтмишда у иккинчи дивизионда ҳаракат қиларди, ҳозир эса мамлакат бош жамоасида тўп тепмоқда. Ўйлашимча, Россияда бунақаси фақат хаёлда бўлиши мумкин. Чунки доимий бир гап бор: у ҳали ёш, пишмаган, эплай олмайди. Худди бошқа мамлакатларда футболчилар умуман бошқа ва бутса ҳамда тўп билан туғиладигандек...

— Голланд академияларида болаларни ҳатто кинезиология, психология ва иқтисод бўйича ўқитишлари ростми?

— Ҳа, бироқ бунақаси 3-5 та клубда бор. Бу биринчи навбатда фалсафага боғлиқ, иккинчидан — албатта, имкониятларга. Кўпчиликнинг бунга қурби етмайди, бироқ улар бошқа йўл билан камчиликни тўлдиришга уринишади. Мисол учун, овқатланишга алоҳида эътибор беришади.

14 ёшлиларга қўрқмай тактикани ўргатишади, аммо у индивидуал ва ўйинчи ўсишига мўлжалланган бўлади. Россия терма жамоаси футболчиларининг 80 фоизи жисмонан "топ"лардек ривожланмаган 

— Нидерландияда футболчиларни мураббий эмас, тизим тарбиялайди. Сабаби болага баҳо бериш бир одамга боғлиқ эмас деб эшитгандим. Шунга фикрингиз?!

— Академияларда анчадан буён битта мураббий кетма-кет 8-9 йил давомида бир жамоа билан ишлаши нотўғри деган фикрни илгари сураман. Ҳа, қайсидир мураббий жуда яхши шуғуллантириши мумкин, бироқ бошқа қайсидир мураббий ўша йиллар ичида жамоани ва футболчиларни "ўлдириб" қўйиши мумкин.

Нидерландия академияларида ўйинчи 6-8 нафар мураббий назоратидан ўтади. У бир йил бошқаси билан, келаси йил яна бошқаси билан ишлаган бўлади. Бир нарсани тушуниш муҳим: агар бола ўйнамаётган ёки унга имкон берилмаётган бўлса, у ёмон футболчи дегани эмас. Шунчаки мураббий футболни шундай кўряпти ёки бола жисмонан бироз ортда қоляпти. Маълум вақт ўтиб, бошқа устоз келади ва эҳтимол, у гуруҳдагиларнинг бошқа сифатларини кўра олар?! Ана ўшанда ўйинчига имкон берилади. Бироқ тасаввур қилиб кўринг: 9 йилдан бери ҳеч ким ишонч билдирмаган, унинг истеъдодини кўра олмаган боланинг ўзига бўлган кучи ва ишончи ҳам сўниб қолади...

Шунинг учун, бу муҳим фарқ: Нидерландияда яхши мураббийлар жуда кўп, аммо футболчиларни тизим тайёрлайди. Мураббийлар эса ўша тизимнинг шунчаки кичик бир бўлагидир. Ўша дзюдо ва енгил атлетика мураббийлари нуқтаи назаридан, қаердадир имкониятлар кўпроқ бўлиши аниқ, аммо клуб бой бўлмаса ҳам, футболчиларни ривожлантиришнинг бошқа йўлларини излаб топади.

Мураббийлик курсида таҳсил олган кезларим, голландлар устимдан кулишганди: "Қаранг, Россия қандай катта мамлакат, аммо футболи йўқ". Ўшанда гап ҳажмда эмас, ўша давлатда футбол қанчалик машҳур экани ва қай даражада ривожланганида деб жавоб бергандим.

Ҳа, Нидерландия — кичик давлат, лекин орадаги масофа камлигининг ҳисобига, 5-6 та топ академия мунтазам равишда бир-бирига қарши ўйнаши мумкин. Россияда эса, айтайлик, Краснодар ва Питерда яхши жамоалар бор. Лекин улар йилда бир бор қайсидир турнирда учрашиши мумкин. Нидерландияда эса болалар ҳар ҳафта ўйнаб, рақобат ва кучли қаршиликка ўрганиб боради.

Бельгия билан ўйиндан бир мисол. Семёнов — ёмон футболчи ва ҳаммасига у айбдор дейиш осон. Бироқ Семёнов "Ахмат"нинг футболчиси. "Ахмат" ўйинчиси Лукакуга шунчаки қарши чиқиб, у бирор нарса қилишига хотиржамгина тўсқинлик қила олмайди. Ва бу нарса бутун Россия термасига тегишли. Улар ёшлигидан ҳар ҳафта максимал даражада ўйнашга одатланишмаган.

Ўртача кўрсаткичлар бўйича Россиядаги ёш футболчига ўйнаш жараёнида ҳам, машғулот пайтида ҳам маълум даражадаги интенсивлик етишмайди. Бу эса кейинчалик ўз таъсирини кўрсатади. Шундай қилиб, голланд тизимидан ҳар томонлама ривожланган футболчи етишиб чиқади: координация борасида ҳам, югуришда ҳам, курашларга кириш ва техникаси, тўп билан ва усиз ҳаракатланишда, майдонда борини бера олади. Россияда эса барчаси бироз бошқачароқ.

— Бу қанчалик қайғули?

— Агар Россия термасига қарайдиган бўлсак, ўйинчиларнинг 80 фоизи мушаклари, жисмоний ҳолати ва тузилиши жиҳатдан юқори даражадаги футболчилардан фарқ қилади.

Масалан, Бельгиянинг учинчи голи: Дивеев Лукакунинг ортидан қувган ҳолат сўзимизнинг яққол исботи бўла олади. Агар бельгиялик Европа даражасидаги бошқа ҳимоячига якка ўзи қаршилик кўрсатганида, балки ўша вазиятда гол бўлмасмиди?! Бу арзимасдек туюлган нарсаларнинг барчаси болаларга ёшлигидан ўргатилади.

Бельгия ўша таркиб билан бизга қарши майдонга тушиши, у — топ-жамоа эмас дегани. Яхши, лекин топ эмас. Франция ва Германия билан тенглаштириш шарт эмас деб ўйлайман. Аммо Россия термаси билан ўртадаги фарқ жуда катта эди — худди РПЛ ва ФНЛ ўйнагандек...

— Дивеев ва Семенов — индивидуал ривожланиши учун кўпроқ қадам босиши керак бўлган футболчилардир: яъни, мушак, куч, ўйиндаги айёрлик ва ҳоказо борасида. Муаммо шундаки, улар бу ёшда ушбу нарсаларни ўрганиши эмас, шундай сифатларга эга бўлиши лозим.

Қолаверса, футбол кундан-кунга ривожланиб бормоқда, рақобат ҳам ошяпти. Шундай давлатлар борки, улар ўсмирлар тарбиясини шунчаки пул билан сотиб олади. Демак, футболчини янада кўпроқ ривожлантириш керак. Агар у аввал ўнг оёқда яхши ўйнаган бўлса, энди уни икки оёқда ҳам яхши ҳаракатлана оладиган қилиш керак; агар битта позицияда ўйнаган бўлса, энди 2-3 та позицияда ўйнай оладиган қилиш лозим.

Ҳозирда "Аякс" академиясида болалар 14-15 ёшидаёқ рақиб тактикасини таҳлил қила олади: қайси тизим бўйича ўйнаяпти, унга қарши қандай ҳаракат қилиш керак ва ҳоказо.

— 14 ёшида тактика билан шуғуллантиришга эрта эмасми?

— Тактика турли хил бўлади. Агар биз 8 киши ҳимояда, яна 2 нафари ҳужумда бўлса ёки ҳамма тўда бўлиб, олдинга, орқага югураверса, бу битта масала. Бунақасини Россияда кўп кузатамиз. Лекин футболчи билан индивидуал шуғулланилса, бу энди бошқа гап. Нидерландияда чизиқ ёки позиция бўйича машғулот ўтказиладиган маълум белгиланган кунлар бор. Масалан, қанот ҳужумчилар учун. Уларга яккама-якка ўйнаши, зарба бериши, ўзига ишончи бўлиши ва ҳимоячидан қўрқмаслиги учун махсус машқлар берилади. Майдондаги у ёки бу вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклиги уқтирилади: тўп қанотда, ўртада ёки тўп назорати йўқотилган вазиятларда. Ўйин принциплари ўргатилади. Бу эса футболчига катта билим беради ва ривожланишига умуман тўсқинлик қилмайди.

Бу нарса ҳимоячиларга ҳам тааллуқли: агар мураббий ҳимоячиларга учга-уч, яккама-якка ўйнашга рухсат беришдан қўрқса ва доим эҳтиёткор бўлиб, ҳимояга қўшимча футболчиларни тушираверса, табиийки, улар ҳеч қачон яхши ҳужумчига қарши ўйнаш кўникмасига эга бўлолмайдилар. Уларда қўрқув бўлади, яккама-якка кураш маҳорати, қачон олдинга ўтиш, қачон рақибга тўп бериш тушунчаси бўлмайди. Буни фақатгина амалиётда ўрганиш мумкин. Энг яхшиси эса, болалик ва ўсмирлик даврида ўрганган маъқул.

— Аниқ тизим муҳимлигига оддий мисол — катта бюджетга эга бўлмаган, 120 минг аҳоли яшайдиган шаҳарда жойлашган "Виллем" клуби. Лекин айнан шу клуб бутун Совет Иттифоқи ҳам ҳавас, ҳам ҳасад қиладиган футболчиларни тарбиялай олган. Масалан, Френки де Йонг, Виржил ван Дейк, Йорис Матейсен (терма жамоа учун 84 та ўйин ўтказган, ЖЧ-2010 да кумуш медаль ютган). Мана сизга тизимли ёндашув учун яққол намуна!

Нега Нидерландияда мураббий болаларга бақиришига йўл қўйишмайди? Головин ва Семёнов ўртасидаги фарқ. Россияда футболчи тайёрлаш тизимининг асосий муаммоси нимада? 

— Москвада футболга борганимда мураббий 9-10 ёшли болаларга бақираётганини кўрардим. Нидерландияда шундай бўлиши мумкинми?

— Россияда мураббий бир жамоа билан 9 йил ишлашига қайтсак. Яъни, бизда жамоа — амалда мураббийнинг хусусий мулки. Болалар эса унинг кичик спортчи қуллари.

Умуман, мураббий сенга тўхтовсиз бақираверса, ҳеч қанақасига яхши футболчи чиқмайди. Сабаби футбол — бу психология, бу қўрқувнинг йўқлиги. Нега Нидерландияда футболчилар эртароқ профессионал даражада ўйнай бошлайди? Уларга ишонч билдиришади, бақираверишмайди, хато қилишга имкон беришади.

Қайтараман, Нидерландияда мураббий тизим ичида. Ва ўзини ҳурмат қиладиган исталган академия бундай [болаларга бақирадиган] мураббийга шундай дейди: "Сен ўзинг учун ишлаяпсанми ёки академиянинг бир бўлаги бўлиб, бу ерда болаларга ёрдам бериб, уларни ривожлантириб, биринчи жамоага етказиб беришни истайсанми? Ўзинг учун бўлса, бошқа кўплаб клублар бор. Сен у ерда истаганингча бақиришинг ва ЕЧЛга чиқишинг мумкин. Сен ўша ерга борақол, бизда мақсад бошқачароқ".

— Россияда болалар мураббийлари натижа учун бунчалик ҳаракат қилишларининг асосий сабабларидан бири — уларнинг ойлик маоши. Ҳаттоки, баъзан иш жойи ҳам ўша натижага боғлиқ бўлади. Эшитганман, мураббийга очиқчасига, аниқ қилиб айтишган: "Учинчи ўринни олмасанг — кетасан". Голландияда натижа қанчалик муҳим?

— Натижа — кенг маъноли сўз, устига-устак ўсмирлар футболида. 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиш мумкин, аммо ўйин суръатини, жамоа нимани истаётганини, қаёққа кетаётганини кўриш мумкин. Россиядаги муаммолардан бири – спорт менежментининг йўқлиги. Клуб академияларини футболдан йироқ инсонлар бошқарганида, уларни фақатгина натижа ва бизнес қизиқтириши табиий ҳол. Бу эса исталган усул билан зафар қучиш истагини юзага келтиради: болаларга ва ҳакамга ҳам ҳақоратли сўзлар билан бақириш. Асосийси, ғалаба қўлга киритилса бўлгани. Майли, сиз ўйинни ютарсиз, мусобақа ғолиби бўларсиз, бироқ кейин қачондир бельгияликлар билан тўқнаш келасиз-ку?!

— Россиялик футболчилар катта ўйинларда ўзларини эркин ҳис қила олмайдигандек туюлади. Ўша болаликдаги бақиришлар ва қўрқув, хато қилишдан чўчиш уларга таъсир қиладигандек...

— Юз фоиз шундай. Агар футболчи Лукаку ёки Мертенсдан қўрқса, у 0:1 ҳисобида ортда қоляпти деяверинг. Бу ерда гап нафақат футбол маҳоратида, балки психологияда ҳам. Головин, Миранчук каби футболчилар — Европа футболи юлдузи бўлишмаса-да, жамоага ёрдам бериб, уни ортларидан эргаштира олишлари зарур. Акс ҳолда, уларнинг РПЛда тўп тепаётганлардан фарқи қолмайди-ку? Мисол учун, Головин ва Семёновнинг ўртасидаги фарқ нимада? Головин қироллик князлигида яшаётгани ва Фабрегас билан телефон орқали гаплашиб туришидами? Фақат шуми?

Тушунинг, у ва Миранчук ўйинлари очилиб кетиб, Мостовой ва Канчельскисдек даражага етишларини, улар билан ғурурланиб юришимизни жуда ҳам истайман. Терма жамоа шунинг учун ҳам керак. Ана шу ерда улар Европага шунчаки кетмаганини исботлаш лозим. Умид қиламиз, улар ҳали ўзларини кўрсатишади.

— Россияда футболчи тайёрлаш тизимининг асосий муаммоси нимада?

— У рақобатбардош, кучли футболчи етиштириш учун мўлжалланмаган. Шу жумладан, молиявий томондан ҳам. Футболчи рус футболида олаётган маошни олса, унинг ўсиши деярли тўхтайди.

Мисол учун, Жикия. Биз у тезлик борасида қийналаётганини кўряпмиз, аммо тезлик — футболда асосийси эмас. Бироқ кейинги даражага чиқиш учун у бошқа чемпионатга кетиши керак. Масалан, Германияга. Дастлабки 4-5 клубида унга қийин бўлади, шунинг учун ўртамиёна жамоадан бошлаш зарур ва 2 йилда у шароитга кўникиб, ўсишга, яхшироқ ҳимоячи бўлишга эришади. Тажрибаси ва психологияси эвазига тезликдаги камчилигини ёпиб кетади.

Орадан 2 йил ўтиб, Италия ёки Бундеслиганинг топ-клубига ўтиши мумкин. "Спартак"да уни барчаси қаноатлантираётгани, Германияда унга ёқадиган клублар ҳозирнинг ўзида харидор бўлмаслиги туфайли (сабаби аввал даражасини исботлаш зарур) ҳамон Россияда юрибди.

Бавринов Тилемансдек ўйнай олади, лекин Европага кетиш керак. Слуцкий Нидерландияда инсон сифатида яхши тассурот қолдирган. Нега россиялик мураббийларга Европада осон бўлмайди?

— Яқин вақтлар ичида терма жамоада кўришимиз мумкин бўлган иқтидорларни Россияда кўряпсизми?

— Ҳозир мен қайсидир фамилияларни айтишим мумкин, лекин бир нарсани тушуниш лозим: футболчиларнинг ўсиши — бу жараён. Йигитларга ишониш керак, уларни синаб кўриш, ўйнатиш лозим. Мана Нидерландия термаси ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида францияликларни таслим қилди. Ана ўша Нидерландия термасига миллий жамоага ўтиб бўлган 4-5 нафар футболчи ёрдам бера олмасди.

Балки мен ташқаридан қараганим туфайли ниманидир билмасман. Аммо Россияда биринчи рақам Гильерме эди, унга 2-3 йил юз фоиз ўйин амалиёти беришди, ўсиши учун имкон яратилди. Энди эса у шунчаки жамоада эмас. Унинг ўрнига 34 ёшдаги Шунинни жалб қилишди. Бу нормал ҳолат эмас.

Бизда вақти-вақти билан Акинфеевдан 2-3 та ўйинга қайтишни сўрашганидан кейин нима ҳам дея оламан. Ҳозир Игнашевич ҳам "Торпедо"дан кетди, менимча, унинг ҳам бўш вақти бор. Яъни, биз нималар ҳақида гаплашяпмиз, сезяпсизми? Биз олдинга қарамаяпмиз, фақат ортга. Бу бутун тизимнинг катта муаммоси.

— Бельгия билан ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, Россия таркибида кимнинг ўйинига қараб, балки топ-даражага чиқа олар деган фикр келди?

— Ммм, айтайлик, Бариновни нима кам жойи бор? Унда ҳаммаси яхши, у тезкор, координацияси ҳам жойида, тўп билан яхши муомалада бўла олади. Бироқ савол: унинг ўзи Европага кетишни истармиди? Агентлар ва клуб унга қаршилик қилмайдими? Агар чиндан кетишга тайёр бўлса, Баринов тахминан икки йилдан кейин ҳозирги Тилемансдек бўла олишига қандай тўсиқ бор?

Дивеев ҳам ҳали янада ўсиши мумкин, агар бошқа муҳитга, керакли "қўлларга" тушса... Шунда у футболчиларнинг машғулотларга буткул бошқача муносабатда бўлаётганини кўрарди. Албатта, унинг ҳам ўйинида ўсиш бўларди. Аммо қанча пул эвазига у Европага кетишга рози бўлади? Чунки бизда футболчилар ўйин борасида камроғига эга бўлса ҳам, иккита "Maserati"си кўпроқ бўлишини истайди. Бундай қараш ҳам "яшашга" ҳақли.

— Нидерландияда Слуцкийнинг "Витесс"даги фаолияти қандай таассурот қолдирди?

— Ҳеч қайси мураббий ҳақида фақат бир хил фикр айтиб бўлмайди. Шундай деган бўлардим: у "молодец", шундай қадам ташлашдан қўрқмагани учун. Уни ҳеч ким, ҳеч қаерга таклиф қилмаганди, бу вазият тақозоси бўлган — имконият пайдо бўлди ва у "лаббай" деб жавоб берди. Ўзига нотаниш тилни ўрганди. Умуман олганда, у бошқаларга ғалатироқ кўринган ишларни қилишдан қўрқмайди.

Менимча, унинг асосий ютуғи Нидерландияда тамаки чекиб турган, ҳеч ким билан мулоқотга киришмайдиган рус айиғи бўлмаганида. У мулоқот учун очиқ бўлди ва қўлидан келганча ҳаракат қилиб, инсон сифатида ўзидан илиқ таассуротлар қолдирди.

— Унинг қўл остида "Витесс" эҳтиёткор футбол кўрсатишидан нолишарди, лекин жамоа анча сермаҳсул ўйин намойиш қиларди. Қай бири ҳақиқат?

— Ҳеч ким кутмаганида россиялик мураббий келса, унга бўлган муносабат ва талаблар ҳам бошқача бўлади. Ахир биз баъзи айтилмайдиган ишлар бўлмаганида (гап Абрамович "Челси"сининг "Витесс" билан алоқаси ҳақида), Нидерландия клубига ҳали яна анча вақт россиялик мураббийни таклиф қилишмасди. Шу сабабли ундан бирданига зўр натижалар кутишганди, ўхшамади. Яхши ўйинлар бўлди, ёмонлари ҳам. Шунинг учун, Слуцкий ишини умуман эплолмади деб бўлмайди.

Унинг ҳар бир ҳаракатини "лупа"да кузатишди, қўшимчасига, инсон четдан келган бўлса, тизимни ичидан билмаса, уни қўллаб турадиган, адашса, қайта имкон берадиган одам ҳам бўлмайди. Аммо қайтараман, Слуцкий омадини синаб кўрди, шунинг ўзи ҳам ҳурматга лойиқ ҳаракат.

— Фикрлашини инобатга олсак, россиялик мураббийлардан қайси бири Европага кетишга лойиқроқ деб ўйлайсиз? Шундай фикр борки, РПЛ айнан ғоялар борасида ортда қолиб кетмоқда.

— Барчаси ҳимоядаги ўйинга боғлиқ бўлса, қандай қилиб қолиб кетмаслик мумкин? Шундай бўлса-да, биз ғурур билан тактик жиҳатдан кучли лигамиз бор ва яна нималардир деймиз. 8-9 киши ҳимояда бўлса, қанақа тактик лига ҳақида гап кетяпти? Фақатгина олдинга ҳаракат қилсанггина ривожланасан — рақиб дарвозаси томон интилиш, қандай қилиб прессинг уюштириш, нима қилиб 10 футболчи тўпни олиб қўйишда иштирок этишини таъминлаш мумкинлигини ўйлабгина, бунга эришса бўлади.

Бельгиянинг учинчи голини кўринг: Жикия чапда қолиб кетди, икки ярим ҳимоячи ўйиндан "четда" қолиб кетди, кескинлаштирувчи узатма амалга оширилди, Дивеев эса узатмани фақатгина Лукаку: "Ортимдан, югурдик" деганидан кейин сезиб қолди, чамамда. Мана, оддий мисол.

Қўшимчасига, сен шаклланиб бўлган мутахассис бўлганингда, Европага йўл олиш жуда қийин. Ўйлашимча, кўпчилик ўзгаришга тайёр бўлмаса керак. Балки ўзингни Италия футболида синаб кўриш яхшироқдир, у тактик томондан нисбатан ёпиқроқ. Бироқ асосий муаммо — психология.

Сен футболчилар билан бошқача гаплашишинг зарур. Бу ерда футболчи-мураббий ўртасидаги муносабат бошқача. Шаклланиб бўлган инсон ўзгара оладими — савол. Қўшимчасига ОАВ билан мулоқот. Баъзан Черчесов саволларга "ўзига хос" тарзда жавоб берганини ўқиб қоламан, Европада бундай ҳолатга узоқ чидаб ўтиришмайди. Журналистлар шунчаки сени шунчаки "йўқ қилишади".

Ҳозир бошқа ҳаёт тарзи ва бошқача вақт. Топ-даражадаги футбол учун тизим, тузилма, сифатли мураббий ва менежерлар зарур. 30 йилни йўқотиб бўлдик. Аммо барибир қачондир бирор нимадан бошлаш, нимадир қилиш зарур!

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика