Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!
28 oct 12:53
News
Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!
Суд органлари бу ҳакамларнинг молиявий операцияларини текширмоқда.
Туркия футбол федерацияси (ТФФ) ва Истанбул прокуратураси 150 дан ортиқ профессионал ҳакамларга, жумладан, мамлакатнинг юқори дивизиони — Суперлиганинг 22 нафар расмий шахси бўйича алоҳида тергов бошлади.
Федерация томонидан ўтказилган ички ўрганишлар шуни кўрсатдики, профессионал лигалардаги амалдаги 571 нафар ҳакамдан 371 нафари пул тикиш ҳисобига эга ва 152 нафари қимор ўйинларида фаол иштирок этган, деб эълон қилди ТФФ президенти Иброҳим Ҳожиусмонўғли Истанбулдаги федерация бош қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Юқори мартабали ҳакамлар орасида 7 нафари бош ҳакам ва 15 нафари ён ҳакам эди.
"Биз ўз уйимизни тозалашдан бошладик. Туркия футболининг ҳам фахри, ҳам муаммоли соҳаси бўлган ҳакамлар ҳамжамияти бизнинг бошланғич нуқтамизга айланди", – деди Ҳожиусмонўғли.

Президентнинг сўзларига кўра, давлат идоралари ва профессионал таҳлилчилар билан ҳамкорликда тўпланган маълумотлар шуни кўрсатадики, пул тикиш фаолияти алоҳида ҳодисалардан тортиб, тизимли қимор ўйинларигача бўлган.
"Бир ҳакам 18 227 марта пул тиккан. 10 нафар ҳакам 10 000 лирадан ошиқ "ставка" қилган ва 42 ҳакам 1000 дан ортиқ ўйинларга пул тиккан", – деди у.
ТФФ маълумотларига кўра, интизомий ишлар дарҳол бошланади. Ҳожиусмонўғли ҳакамлар федерация кўрсатмаларига мувофиқ интизомий жазога тортилишини айтди.
Шунингдек, у тергов натижалари ФИФА ва УEФАга ҳам юборилишини маълум қилди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments