UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   5 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  8 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23

Слуцкий… Болалар футболига назар Янгиликлар

Слуцкий… Болалар футболига назар

Москвананинг ЦСКА клуби собиқ устози Леонид Слуцкий фаолиятини Волгоградда болалар мураббийи сифатида бошлаган.

Слуцкий бекорга кучли таҳлилчи сифатида тилга олинмайди - у фикрларида барчамизга тегишли мавзуларни кўтаради ва тузилиши, мазмуни бўйича анча ўринли жиҳатларга тўхталади.

Демак, Россия болалар футболи ҳақида Леонид Слуцкийнинг sports.ru сайтидаги шахсий интернет-блогидаги фикрлари билан ўртоқлашамиз.

Ҳеч кимга сир эмаски, барча етакчи клубларимизнинг ўз академияси (интернати) бор ва у ерга бутун мамлакатдан сараланган болалар қабул қилинади. Улар машғулотларда қатнашади, яшайди, таълим олади, кейин асосий жамоага ё ўтади, ёки ўта олмайди. Ўйлашимча, футболда ишлайдиганларнинг барчаси фикримни қўллаб-қувватлайди – болалар жамоаларининг ҳар бирида уч-тўрт нафардан болакай борки, уларга кўпчилик мақтов сўзларини айтади, ҳайрат билан тилга олиб, буюк келажак кутаётганини таъкидлайди. Кейин эса Россия ўсмирлар биринчилиги финалларини томоша қиламиз (бу тахминан ўн етти ёшли йигитлар) ва мутахассислар бир овоздан: "Нақадар даҳшат! Ҳеч ким ажралиб тургани йўқ. Ҳаммаси бир "гўр". Савол туғилади – бу босқчида болалар билан нима юз беради? Айтайлик, 10-12 ёшдан 16-17 ёшгача.

Аслида вазият қуйидагича. 

12 ёшда иқтидорли болалар спорт интернатига келади. Интернатга қабул қилиниши ҳамоноқ уларнинг таълим олишига нуқта қўйилади. У ерда улар махсус дастурлар бўйича ўқишади. Одатда, барчаси бир синфда ўтилади. Яъни, кимдир ўзи хоҳлаб чиндан яхши ўқимоқчи бўлса ҳам, қолганлар унга бундай "имкон қолдиришмайди". Мисол келтириб ўтаман. Мен "Олимпия"да ишлаганимда, шогирдларимни таълим томондан бироз бўлса-да, даражасини ошириши учун астойдил ҳаракат қилсам, кўпинча шундай ҳолат юзага келарди – бир футболчига мурожаат қилиб:

– Мен умуман қандай бўлса ҳам китоб ўқиганингни кўрганим йўқ.

– Аха, – деб жавоб беради у, – ҳозир китоб ўқисам, кимдир мени ойнадан кўриб қолса-чи?!

Албатта, мисол бироз бўрттирилгандек, бироқ у махсус синфлардаги болалар психологиясини акс эттиради. Улар ҳеч қандай таълим олмаяпти.

Таълимдан ташқари улар тарбия ҳам олмаяпти. 12 ёшларида улар ўзига ўзи хўжайин, тенгдошлари ва бир нечта нафақа ёшидаги тарбиячилар орасида яшайдилар. Демак, уларнинг ривожланишига "кўча" ва ўша муҳитдаги хатти-ҳаракатлар кўпроқ таъсир ўтказади. Натижада, биз даражаси паст маълумот билан бирга, паст маданиятни ҳам оламиз.

Яна бир муҳим вазият – шу ёшдан кунига икки маҳалдан машғулотлар бошланади. Одатда, ўта катта ҳажмдаги машқлар бўлади, чунки ҳамма болалар-ўсмирлар даражасидаёқ нимагадир эришишга, қандайдир соврин ютишга уринади. Шу билан бирга турли ёшдаги жамоалар битта машғулот майдонини "бўлишишга" мажбурлар. Демак, кимдирнинг машғулоти айтайлик, соат эрталабки 7-8 да бошланади. Натижада, бир йил ўтар-ўтмас, машғулотлардан ёки ўйиннинг ўзидан завқ олиш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Уларнинг аксарияти "бундай футбол"ни жуда ҳам ёмон кўришади!

Яна бир мисол келтириб ўтаман. Агар Роман Адамовнинг 17 ёшдаги ва ҳозирги функционал тест натижаларини солиштирсак, баъзи жисмоний кўрсаткичлар ўша вақтда ҳозиргидан яхшироқ бўлганлигини кўрамиз. Бу нимадан далолат беради? Бу шуни кўрсатадики, биз юқори юкламалар орқали уни 17 ёшидаёқ физиологик ва функционал жиҳатдан "пик" даражасига олиб чиқдик. Аслида эса бу керак ҳам бўлмайди. 17 ёшдан 25 ёшгача эса унинг организми ўша ҳолатини ушлаб туришга ҳаракат қилади, ўсишга эмас – яъни, у ортиқ ривожланмайди! Бўлди!

Айтиб ўтилганларни инобатга олиб, қуйидагича хулоса қилиш мумкин. 

16-17 ёшда биз зарур даражадаги таълим-тарбиясиз инсонга эга бўламиз. Яъни, мунтазам равишда кунига икки мартадан юқори юкламали машғулотларни бажарадиган, футболдан завқ олмай қўйган, қайсидир маънода футболдан безиб қолган инсон. Мана бизнинг иқтидорлар!

Ачинарли ҳолат юзага келмоқда. Бироқ фикрларим фақат танқидий бўлиб қолмасдан, муаммони ҳал қилиш ва ёш футболчиларни тарбиялашда нисбатан муқобил вариант ҳақида айтиб ўтсам. Бу услубдан хориждагилар кенг кўламда фойдаланади.

Мен мавзуни атайин чуқурроқ ўргандим, сабаби у мен учун доимо қизиқ ва яқин мавзу. Мисол учун, Англияда футболчи агар манзилга етиб бориши учун йўлга бир ярим соатдан кўпроқ вақт кетадиган бўлса, мактаб уни қабул қилмаслиги шарт. Бу дегани селекция ҳудуд бўйича 60-70 километр радиусда олиб борилади. Акс ҳолда, мактаб футболчига рад жавобини беради, чунки йўлга бунча вақт сарфлайдиган бола чарчайди ва тўлиқ куч билан машғулотларда иштирок эта олмайди, бу эса унинг ҳуқуқларини поймол қилишга киради. Табиийки, интернатлар тизими ҳам мавжуд эмас, болалар доимий равишда ўз уйида яшайди ва фақатгина машғулотга бориб келади. Табиийки, параллель равишда у ўз мактабида ўқишни давом эттиради ва нормал таълим олаверади. Ғарбда айнан таълим барча қолган машғулотлардан устун қўйилади. Яхши футболчи – бу ўқимишли футболчи.

Иккинчидан. Яхши футболчи – бу тарбияли футболчи. Агар болани узоқдан ёки ҳатто бошқа шаҳардан олиб келадиган бўлишса, унда албатта, оиласи билан бирга олиб келинади. Сабаби тўлиқ тарбияни фақатгина оила билан бирга олиш мумкин.

Учинчидан. Тахминан 15 ёшгача улар ҳафтасига 3-4 маротаба машғулот ўтказиб, ҳафтада битта ўйинда иштирок этишади. Ҳар куни икки мартадан машғулот, оғир юкламаларнинг ҳеч бири йўқ.

Натижада, улар ҳақиқий ўйин таъмини эндигина ҳис қилган, билимли, одобли ва иштиёқ ўтида ёнаётган одамга эга бўлишади. Назаримда, старт нуқтаси учун идеал ҳолат. Бизда эса - билимсиз, тарбиясиз, шахс сифатида шаклланмаган ва ўзи шуғулланаётган ишни ёқтирмайдиган инсон. Нима деб ўйлайсиз, шундай ҳолатда ким муваффақиятга эришиш учун яхшироқ имкониятга эга?

Шунинг учун бизнинг тизимимиз даҳшатли аҳволда деб ҳисоблайман. Ҳа, биз ўсмирлар-ёшлар миқёсидаги мусобақаларда ғолибликка эришяпмиз. Ҳа, иқтидор борасида хорижлик футболчилардан кам жойимиз йўқ. Лекин бунинг барчаси қанчалик осон йўқотилаётганини кўринг! 

Гапни бошида Роман Адамов ҳақида айтганларимга қайтсак. Ишончим комил, агар ўсмирлик даврида у бошқача тартибда шуғулланганида ўз "пик"ига чиқарди, 17 ёшда эмас, балки бу 20 ёшларида юз берарди. Аммо муҳими, у секин-аста олдинга ҳаракатланарди ва футболдан безимасди.  

Шу сабабли ўсмирлар мусобақалари Англияда деярли 23 ёшгача ўтказиб борилади. Эътиборлиси, ҳар бир клубда бўлган асосий жамоанинг ўринбосарлар таркиби эмас. Бизда эса футболчи 20 ёшида ўринбосарлар орасида ўзини кўрсата олмаса, қариб қолгани ва тўғри келмаслиги айтилади. 20 ёшдаги футболчи - қари экан!  

Ишга бўлган муносабат ўртасидаги фарқни сезяпсизми? Уларда 23-25 ёшида ўйини очилган кўплаб футболчилар бор. Шунинг учун ҳам ишончим комил, бугунги кунда айнан "ғарб" модели буткул тўғри, интернатлар тизими эса ортиқ иш бермаяпти. 

Шунда ҳам саволлар қолган бўлса, яна бир мисол. Москванинг "Спартак" клуби мамлакатнинг энг яхши мактабларидан бирига эга. Бироқ унинг машҳур битирувчиларининг аксарияти - бк москваликлар. Титов, Ребко, Дзюба, Торбинский (болалигида Москвага кўчиб ўтган), ўша Паршивлюк ҳам. Бошқа шаҳар вакилларидан фақатгина Шишкинни эслай оляпман. Бу нимадан далолат? Москваликлар қолганлардан иқтидорлироқми? Йўқ. Аслида, одатий схемага кўра, бунинг акси бўлади. Чунки бошқа шаҳарлардан энг иқтидорлилар Москвага етиб келади.  

Бу яхши мактабларда нормал таълим олаётган ва мактаб-интернатларда эмас, балки ўз оиласида яшовчи, яъни, ўша чет эл ёндашуви таклиф қилган модел бўйича тарбияланган болаларда муваффақиятга эришиш имконияти кўпроқ эканлигини тасдиқлайди.

Ишончим комил, бу мавзу билан камдан-кам одам қизиқиб кўрган. Умид қиламанки, менинг сўзларим кимнидир бир лаҳза тўхтаб, ўйлашга мажбур қилади. Эндиликда ватанпарварлик руҳидаги: "бизнинг умидли ёшларимиз қани?" - деган савол бўйича, кенгроқ фикр юритиш учун, қизиқарли маълумотингиз бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика