Latest news

17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  2 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  4 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  21 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  36 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1

Роналдуга тўп узатманг News

Роналдуга тўп узатманг

“Ал Насср” футболчиларида керак бўлмаган вазиятларда, Криштиануга тўп узатмасликга иммунитет пайдо қилиниши керак.

Португалиялик футболчи 22 январь куни риёдликлар сафидаги дебют ўйинини ўтказди. Умуман олганда ўрта даражадаги иштирок, гол ҳам ассист ҳам йўқ. Ўйинда эътиборимни тортган жиҳат, риёдлик футболчиларнинг максимум Роналдуга ўйнашгани бўлди. Албатта воқеликнинг бундай давом этиши олдиндан кутилганди. Футболчиларнинг супер юлдузни тўп билан таъминлашга интилиши, ўзаро комбинация қилишга уринишлари табиий ҳол. Айрим вазиятларда ушбу аспектнинг жамоа зарарига ишлагани ҳам бор гап. Ўйиндан кейин риёдликлар устози Руди Гарция ҳам ушбу жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди.

"Футболчиларнинг одатдагидек ўйнаши ва ҳар доим Роналдуни тўп билан таъминлашга ҳаракат қилмай ўйнаши жуда муҳим. Мен уларга майдонда тўғри танлов қилишлари кераклигини айтдим. Очиғи, Криштиану ва Талиска бўш бўлса ва тўп сўраса, биз уларга тўпни беришимиз керак. Бу икки футболчи вазиятни ўзгартириб юборишга қодир”, – деган мураббий.

Холис фикр билдирадиган бўлсак, риёдлик футболчиларнинг Роналду томон тинимсиз узатмалар йўллашлари, якунда кўплаб «брак»ларни келтириб чиқариши мумкин (Иттифоққа қарши ўйин бунга мисол). Ўйинда кўрдикки, Криштиану тўпга етиши қийин бўлган ва мураккаб вазиятларда турса ҳам узатмалар берилаверилди. Руди Гарция бу масалада жиддий бош қотириши лозим. Футболчиларида керак бўлмаган вазиятларда,  Криштиануга тўп узатмасликга иммунитет пайдо қилиши керак. Акс ҳолда, ўйин сифати пастлайди бу эса Роналду учун ҳам клуб учун ҳам яхши эмас. Эҳтимол, бу илк ўйиндаги оний ҳолат бўлиши мумкин. Бугун тунда риёдликлар  суперкубок доирасида “Ал Иттиҳод” билан баҳс олиб боришади.

Кўрамиз ва кузатамиз, ўйин Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.

 

Жалолиддин Халилов.

 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика