Latest news

12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  5 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  0 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  8 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1

Риштонда “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номи остида фахрийлар ўртасидаги футбол мусобақаси ўтказилди News

Риштонда “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номи остида фахрийлар ўртасидаги футбол мусобақаси ўтказилди

2018 йил 9 сентябрь куни Фарғона вилояти Риштон туманида фахрий футбол жамоалари ўртасида “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номли мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбек футболи тарихидан бир парча    

Ўлкамизнинг шаҳар ва қишлоқларида ХХ аср бошларида аввал халқ тилида “шайтон ўйини”, кейинчалик “ёввойи ўйин” дея таърифланган спорт тури пайдо бўлди. Гарчанд ҳозирги замонавий футболга унча ўхшамас ҳам тасодифий топилган майдон ва кўчаларни чангитиб ташкил этилган бу ўйин кенг қулоч ёза бошлади. Маҳаллий ёшлар ўша вақтда ҳарбийлар томонидан олиб борилаётган машғулотларни кузатиб, айнан улар томонидан ўйналаётган ўйинни ўзлаштиришга киришдилар. Улар дастлаб текис майдон топиб, унга иккита дарвоза ўрнатишади. Албатта майдон тайёрлаш, чим ётқизиш ишлари қўқонлик иштиёқи баланд йигитларучун қийин иш эмас эди. Майдон тайёр, энг муҳими футбол ўйнаш учун копток топиш керак. 

Ўша вақтларда дўконларда ҳозиргидек футбол тўплари сотилмайди. Шундай бўлсада уддабурон йигитлар, футболга бўлган иштиёқлари кучлилигидан ўзлари тўп яратишга уриниб кўришади. Йигитлар орасида турли касб эгалари борлиги ушбу вазиятда қўл келади. Косибчиликдан хабари бор йигитлардан бири чарм маҳсулотидан копток тикиб кўради. Лекин тўпни шишириш учун технология топишнинг имкони бўлмайди. Йигтилар буни ҳам ечимини топишади. Юмшоқ матолар қийқими билан тўлдирилган копток тайёр бўлади ва йигитлар футбол ўйнашни бошлашади. Кейинчалик ўша ҳарбийлардан ҳақиқий коптокни сотиб олишади. Шу тариқа 1912 йилда Қўқонда мамлакатмиздаги биринчи футбол жамоаси ташкил топади.



“Ўзбек футболининг 105 йиллиги” фахрийлар ўртасидаги футбол мусобақаси ҳақида

2018 йил 9 сентябрь куни Фарғона вилояти Риштон туманида  фахрий футбол жамоалари ўртасида “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номли мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Фарғона водийсининг фахрий футболчилардан ташкил топган футбол жамоалари иштирок этдилар. Ушбу мусобақа Фарғона вилоят футбол федерацияси, Фарғона вилоят “Нуроний” жамғармаси, Риштон туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан юқори савияда ташкилланди. Дастлаб турнир ташкилотчилари қўшни вилоятдан ташриф буюрган жамолаларни кутиб олишди ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Шундан сўнг мусобақа олдидан қуръон тиловат қилинди. Риштон туман ҳокимлиги, Фарғона вилоят футбол федерацияси, Фарғона вилоят “Нуроний” жамғармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари мусобақа форматини иштирокчиларга тушунтириб ўтганларидан сўнг муобақага старт берилди.  

-    Ушбу мусобақа 60 ёш ва ундан катта ёшли фахрий футболчилар ўртасида ўтказилмоқда, - дейди Фарғона водийси фахрийлар футбол мусобақлари ташкилотчиларидан бири Мамамадали Умиров. Ушбу мусобақани 2015 йилдан буён ўтказиб келмоқдамиз. Фахрий футболчилар ўртасидаги биринчи турнирни дастлаб норасмий тарзда Наманган вилоятнинг Уйчи туманида ташкиллаган эдик, бу мусобақада жами 6 та жамоа иштирок этган. Кейинчалик фахрий футболчилардан саралаб олиб, иккита мукаммал жамоа ташкилладик, бу жамоалар “Навқирон” ва “Хотира-79” деб ном олишди. Шундан кейин бизга Фарғона вилоятининг Риштон ва Бувайда туманларидан жамоалар қўшилишди. Мана яқинда Андижон вилоятидан ҳам фахрий футболчилардан иборат жамоа қўшилди. Эътибор беринг, бу жамоаларнинг барчаси 60 ёш ва ундан катта ёшли фахрий футболчилардан иборат. Мана водийда фахрий футбол жамоаларии ташкил этганимиздан сўнг, 3 йил давомида 10 дан ортиқ мусобқаларда иштирок эдик. Тошкент шаҳридан, Наманган вилоятининг Уйчи ва Косонсой туманларида, мана бугун Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номли хотира турнирида иштирок этмоқдамиз. Биз Ўзбекистон футбол Ассосиациясига бугун барча фахрий футболчилар билан келишиб, хат тайёрладик. Агар бизни хатдаги илтимосимизни инобатга олишса, бизга фахрий футболчилар Суперлигасини тузиб беришади. Бу билан ўзбек футболинини оммавийлиги ортади, кекса инсонларни бўш вақтлари мазмунли ташкил этилади, уларни футбол билан шуғулланишлари табиий холда соғломлаштиришга хизмат қилади. Биз тайёрмиз, иложи бўлса хоржий мамлакатлардаги фахрий футболчилар билан ҳам турли хил турнирларда иштирок этиш ниятимиз бор.


Шу куни Фарғона вилояти Риштон туманида ўтган турнирни намунали тарзда ташкиллаш учун Фарғона вилоят Футбол Федерацияси мутахассиси Ҳакимжон Файзиев, “Қўқон 1912” профессионал футбол клуби матбуот котиби Аброр Деҳқонов ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номли фахрийлар ўртасидаги хотира турнири юқори савияда ташкиллаштирилди. Мусобақа финалида Наманган вилоятининг “Навқирон” ва Андижон шаҳрининг “Андижон” фахрий футболчилари ўртасида ўтказилди. Асосий вақтда 3:3 ҳиособидаги жанговор дуранг қайд этилгач, мусобақа регламентига кўра пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Пенальтилар сериясида Андижон шаҳрининг “Андижон” фахрий футболчилар жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобвқа бош совринини қўлга киритди. Ушбу мусобақада жамоларнинг якуний натижаларга кўра эгаллаган ўринлари қуйидагича кўриниш ҳосил қилди:

1-ўрин Андижон шаҳрининг “Андижон” номли фахрийлар футбол жамоаси.                      
2-ўрин Наманган вилоятнинг “Навқирон” номли фахрийлар футбол жамоаси.
3-ўрин Риштон туманининг “Нуроний” номли фахрийлар футбол жамоаси.
4-ўрин Бувайда туманининг “Нуроний” номли фахрийлар футбол жамоаси.            

Ушбу мусобақада сайтимиз мухбири Бекзод Толибов ҳам иштирок этди ва фахрийлар ўртасида ташкил этилган футбол мусобқасини яқиндан кузатиб борди. Ҳақиқатдан ҳам мана шундай футбол мусобақалари кекса ёшдаги инсонларни соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этилишига хизмат қилади. “Championat.asia” шу каби мусобақаларни қўллаб-қувватлайди ва мунтазам равишда ёритиб боради.  

Бекзод Толибов

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика