"Реал" собиқ ҳужумчиси Ла Лигага қайтди
09 jan 2020 15:46
News
"Реал" собиқ ҳужумчиси Ла Лигага қайтди
"Эспаньол" расмий сайти "Бенфика" ҳужумчиси Рауль де Томас билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
Де Томас клуб билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Трансфер нархи ҳақида маълумот берилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, де Томас "Бенфика"га ўтган ёзда "Реал"дан 20 миллион евро эвазига ўтган эди. Аммо, у Португалия жамоасида ўз ўрнини топа олмади.
25 ёшли ўйинчи жорий мавсум жамоаси сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.
Link :
Source : twitter.com/rcdespanyol
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments