Latest news

17:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  82 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  0 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  10 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  27 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  4 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1

Рауф Инилеев: "Обод" 3 ойдан буён маош олмади, сафардаги ўйинларга ўз ёнимиздан бориб келдик" News

Рауф Инилеев: "Обод" 3 ойдан буён маош олмади, сафардаги ўйинларга ўз ёнимиздан бориб келдик"

"Обод" - "Пахтакор" (1:4) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Рауф Инилеев қатнашди.
"Пахтакор"ни ғалаба билан, янги раҳбарият билан табриклайман. Футболчиларнинг кайфиятлари жуда яхши эканлиги билиниб турди.

"Обод" 3 ойдан буён жамоа профессионал эмас ҳаваскор тарзда фаолият олиб бормоқда. Буни тан олиш ва айтиш жуда қийин, аммо уч ойдан буён маошлар йўқ, бунинг устига сафарга ўз ёнимиздан пул сарфлаб бориб келаётгандик. Молиявий қийинчиликлар туфайли сафардаги ўйинларга 12-13 нафар футболчи олиб бораётгандик... Шу боис руҳий жиҳатдан ўйинларга жуда ҳам оғир тайёрланардик.

Менга айтишларича бугун жарима майдони ичида рақибни қўли билан ушлагани учун пенальти белгиланибди...Аммо замонавий футболда бундай вазиятларда пенальти қўйилмайди. Ҳакамликда кичик хатолар бўлмаслигини жуда ҳам хоҳлардим.

Бош ҳомийнинг ишларида муаммо чиққани туфайли бизни молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида маълум қилди. Олдинда биринчи давранинг яна 2 ойи бор эди. Иккинчи даврада "Обод" чемпионатда ўйнамайдими? Буни биз эмас ЎФФ ёки ПФЛ ҳал қилади. Биз уларни огоҳлантириб қўйдик. Биринчи давра охиригача ўйнашга сўз бергандик. Бошқа ҳомийлар пайдо бўлишига умид қилгандик, аммо...

Самвел Бабаяннинг "Обод" бошқарувини олиши ҳақида гап сўзларни эшитдим. Шундай музокаралар ҳам бўлди. Аммо мен билан эмас раҳбарият билан музокара ўтказилган, шу боис нима бўлганини аниқ билмайман.
Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика