Latest news

22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  17

Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда! News

Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!

Ўзбек футболи фахрийси, 2007 йилда Осиёнинг энг яхши мураббийи, узоқ йиллар давомида мураббий ва футболчи сифатида фаолият юритган ва юртимизда ушбу соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшган Рауф Талгатович Инилеев 75 ёшга тўлди.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида юбилей тадбири бўлиб ўтди. Унда ЎФА раҳбарияти ҳамда футболимиз фахрийлари иштирок этишди.

Рауф Инилеев ўзининг профессионал фаолиятини 1973 йил бошида футболчи сифатида бошлаган. 1975 йилга қадар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида тўп тепган ва кейинги йилларда “Меҳнат” (Жиззах), “Старт” (Тошкент) ва “Стар” (Жиззах) клубларида ўйнаган.

Мураббийлик фаолиятини 1989 йилда “Ёшлик” (Жиззах) клубида бошлаган. 1993 йилда Тошкентда янги ташкил этилган “Чилонзор” жамоасига таклиф этилиб, 1996 йилгача шу ерда фаолият юритган. 1997 йилда “Сўғдиёна” клубига бош мураббий этиб тайинланиб, 2000 йилгача клубни бошқарган. Кейинчалик “Шўртан”, “Андижон”, “Бухоро”, “Сўғдиёна”, “Махтаарал” (Қозоғистон) ва “Обод” клубларида ҳам бош мураббий бўлган.

2006 йил бошида Рауф Инилеев Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Ўша йили у жамоа билан Қатарда ўтказилган Осиё ўйинлари чорак финалида иштирок этди. 2006-йил охирида Инилеев Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлди ва 2007 йилги Осиё кубогида жамоа бош мураббийи сифатида мусобақада чорак финалга қадар етиб борди. Шу йили Рауф Талгатович Ўзбекистон ва Осиё Кутбол Конфедерацияси томонидан “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб эътироф этилди.

Учрашув давомида Рауф Инилеевнинг фаолияти ёдга олинди. Унинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси эътироф этилди. Тадбир якунида миннатдорчилик рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика