Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  48 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Қуёшли Осиёнинг футболи ғалат (ФР блоги) News

Қуёшли Осиёнинг футболи ғалат (ФР блоги)

Халқимиз футболсевар.

Биз яккакурашларда ҳар қанча ютуқларга эришмайлик, жаҳон рейтингларини бошқармайлик — футболга қизиқувчи аудитория барибир салмоқли бўлиб қолмоқда. Айниқса, Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйинлари вақтида миллионлаб томошабинлар зангори экран қаршисида ҳозир бўлишади. Юзлаб километр узоқда тўп тепаётган севимли футболчилари эшитадигандек бақиришади, ҳайқиришади, баъзан куюниб, баъзида суюниб, ҳаяжонланишади — мухлислик қилишади. Хуллас, 21-асрда футбол жуда йирик ҳодисага айланди. Юқорида айтганимиздек, мухлис учун терма жамоанинг ҳар бир ўйини ўзига хос воқелик, байрам. Бош жамоамиз халқаро майдонда ўйнаса, юртимизнинг юз минглаб хонадонларидаги кайфият ўша 1,5 соатга боғлиқ бўлиб қолади.

Футбол мухлислар учун ўйналади. Ишқибозларсиз футбол — суви йўқ уммон. Аммо, баъзилар шу ҳақиқатни тан олгиси йўқ. Қуйида шу ҳақда...

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 26 май куни Туркманистон билан ёпиқ эшиклар ортида ўйин ўтказди. Бизга маълум бўлишича, бу ўйин режада бўлмаган. Қўшниларимиз таклиф билан чиқишгач, биз томон имкониятни қўлдан чиқармаган.

Шундан кейин 29 май куни Австралия билан Дубайда ўйнашимиз керак эди, яна ёпиқ эшиклар ортида. ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, бу учрашувни ёпиқ тарзда ўтказиш яшил қитъа вакилларининг ташаббуси бўлган. Бироқ, бу ўйин рақибнинг илтимоси билан бекор қилинди...

Янги рақиб топилди — Таиланд. Жин урсин, яна ёпиқ ўйин. Яна бир бор ишқибозлар ўзлари учун ўйналаётган футболдан маҳрум қилинди. Бу таклиф қайси томондан чиққани билан қизиқиб кўрдик. Таиландликлар бош мураббийи Акира Нишино мамлакат футбол ассоциацияси матбуот хизматига берган интервьюсида ташаббус уларники эмасдек гапирган. Аммо мазкур жамоанинг кеча (29 май) ўтказилган Тожикистонга қарши ўйини ҳам шундай тартибда ўтказилди. Демак, Нишино жаноблари бўлажак рақиб — Индонезиядан тактика яширяпти.

Юқорида ўз ўйинларини ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни хоҳлаётган Осиёнинг 4 жамоаси (Туркманистон, Тожикистон, Австралия ва Таиланд) ҳақида гапирдик. Аслида, бироз чуқурлашсак, уларнинг сони яна ҳам ортади ва айнан шу кишини ранжитади. 

Тўғри, олдинда қитъа миқёсидаги жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Лекин, бунда муваффақият қозониш учун ўйинларни ёпиб, мухлисларни футболсиз қолдиргандан рақибга қарши яхшироқ тайёрланиш, кўпроқ меҳнат қилиш, тер тўкиш, кучайиш керакмасми? Бу қўрқоқ "профессионал"лар қачон шуни тушуниб етади? 

Руҳий ҳолати жойида бўлган исталган мутахассис ўйинларга тактикани рақибдан келиб чиқиб (алоҳида) танлайди. Аммо, жонажон Осиёмиз футболи шунчалик ғалатики, қўрқоқ мураббийлар бир хил тактикасини 2 ўйинда 3 та рақибдан яширади. Нима ҳам деймиз, бу кетишда яқин 500 йилда ҳам қитъамиздан Гвардиола чиқмаса керак...

Мана, шу нуқтада Ўзбекистоннинг Таиландга қарши ўйини йирик ғалаба билан (4:1) якунланди. Бизни шундай чиройли ўйиндан маҳрум қилган Акира Нишинодан ўпкалаш билан бирга хурсанд бўлиш учун битта асос топдик: Осиё футболининг куни шундай қўрқоқ "профессионал"ларга қолган бўлса-да, уларга расмий ўйинларни ёпиқ тарзда ўтказиш ҳуқуқини бермаган. Акс ҳолда, терма жамоалар ўйинини фақат 31 апрель куни кўрардик...

P.s.: Ўйинни кўролмай асабийлашганлар бўлса, асабларингизни асранг. Яхшиси, "Olamsport.com" сайтида латофатли Лиана Жожуа ҳақидаги материални ўқиб, чалғинг.

Author :
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика