Қосимов: "Замонавий футболда бир жойда туриб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди"
27 aug 2019 23:00
News
Қосимов: "Замонавий футболда бир жойда туриб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди"
– Икки хил тайм губоҳи бўлдик. Илк таймда яхши ҳаракат қилдик. Кейингисида эса ўйинни бўшаштириб юбордик. Қилинган хато эса бизга қимматга тушди. Ғалаба қозониш учун югуриш керак. Куч ишлатмай муваффақиятга эришмоқчи бўлдик иккинчи бўлимда. Мана шу катта хато бўлди.
– Бироз вақт танаффус юзага келади. Ушбу вақт оралиғидаги режаларингиз ҳақида айтиб ўтсангиз.
– Оз муддат дам оламиз. Ўйлайманки, биз учун бу фойдали бўлади. Қисқа муддатли йиғин ўтказиб, 14 сентябрдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
– АГМК бугун «Сўғдиёна»га қарши кучли ўйин кўрсатди. Ўйин натижаси омад билан боғлиқ деб ўйлайсизми?
– Биринчи бўлимда тактик схемамизни ўзгартирдик. Чунки, «Сўғдиёна» таркибидаги Нагаев, Ҳасанов, Норхонов тезкор футболчилар ҳисобланишади. Шу боис иложи борича рақибларга бўшлиқ қолдирмасликка ҳаракат қилдик. Иккинчи таймда ўйин тизгинини қўлдан чиқардик. Замонавий футболда жойда туриб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, дея сўзларини якунлаган Қосимов.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments