Қорақалпоғистон. Ёш мини футболчилар майдонда
31 aug 2015 11:56
News
Қорақалпоғистон. Ёш мини футболчилар майдонда
Ўз навбатида 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалардан иборат 18 та жамоа қатнашган беллашувнинг ҳал қилувчи учрашувида “Тахтакўпир”лик ёш футболчилар “Тўрткўл”лик тенгдошларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кубок соҳибига айланишди. Фахрли иккинчи ўрин тўрткўллик қизларга насиб этган бўлса, учинчи ўринни Хўжайли шаҳрининг “БЎСМ-2” жамоаси эгаллади.
Қизлар мусобақаси 2000-2001 йилларда туғилган мини футболчилар ўртасида бўлиб ўтди. Бу ерда “Қирқ қиз” жамоаси қошидаги тайёрлов гуруҳи аъзолари “Кегейли” жамоасини 1:0 ҳисобида енгиб, биринчи ўринни эгаллади. Натижада, кегейлилик қизлар иккинчи ўрин билан кифояланишди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасига Амударё туманининг “БЎСМ-3” жамоаси жойлашди.
Мусобақанинг энг яхши ўйинчилари номига Сейдабулла Ниетуллаев(“Халқабад”) ва Озода Олимова (БЎСМ-3, Амударё тумани)лар сазовор бўлишди. “Тўрткўл”лик Сарвар Назарбоев “Фойдали ўйинчи”га аталган совринни қўлга киритди.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ
Comments