"Қўқон-1912": Футболчилар қисқа таътилда
23 may 2016 07:21
News
"Қўқон-1912": Футболчилар қисқа таътилда
“Навбаҳор”га қарши кечган учрашувдан кейин футболчиларга икки кунлик дам берилди.
Сешанба кунидан Олий лига 10-тур доирасидаги чемпионат пешқадами – “Локомотив”га карши кечадиган ўйинга тайёргарлик бошланади.
Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасидаги “Бухоро” ва “Пахтакор” учрашувидан кейин чорак финалдаги рақибимиз маълум бўлди. Иккинчи баҳсда ҳам кичик ҳисобда ғалаба қозонган бухороликлар билан 1/4 финалда майдонга тушамиз.
Айтганча, бугун Ўзбекистон Кубогининг чорак финалига йўл олган жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади.
Унда қайси клублар чорак финални биринчи бўлиб ўз майдонида қабул қилиш борасида қуръа ташланади. Қуръа ташлаш маросими 11:00да бошланади.
Link :
Source : kokand1912.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments