Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  5 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  8 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси News

Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси

Иккинчи турдан кейин ҳам қўшҳокимлик…

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лиганинг 2-тур баҳсларига водий жавҳари – Андижон шаҳри мезбонлик қилди. Жаҳон чемпионати-2024 муносабати билан қуриб фойдаланишга топширилган муҳташам «Универсал» спорт мажмуасида мухлислар олти кун мобайнида муросасиз ва қизиқарли ўйинларнинг шоҳиди бўлишди.

Иккинчи тур олдидан чемпионатда қўшҳокимлик ҳукмронлик қилаётганди: Қаршининг «Насаф» ҳамда Тошкентнинг SQB жамоалари юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилишаётганди. Иккинчи турдан кейин ҳам карвонбошилар сони иккита. Фақатгина СҚБ ўз мавқеини сақлаб қолган бўлса, пойтахтликларга амалдаги чемпион – Жиззахнинг BMB PFC жамоаси тенглашиб олди. Қаршининг «Насаф» жамоаси ўтган йилги вице-чемпион – «Оил Стар»га қарши муросасиз ўйинда имкониятни бой бериб, учинчи ўринга тушиб қолди. Ўз навбатида иккинчи турни кўтаринки кайфиятда ўтказган Олмалиқнинг ОКМК жамоаси қаршиликларга тенглашиб олди.

Айни пайтда кучли тўртлик таъқибчиларидан бироз узоқлашиб олган. Етакчи квартетга энг яқин турган жамоалар орасида бухороликларнинг пойгага қўшилиш имконияти юқори. «Локомотив» ҳамда «Динамо» ҳам унча узоқда эмас, бироқ бу жамоаларни кейинги турларда анчагина мураккаб учрашувлар кутиб турибди.

Ўз навбатида чемпионатнинг барча иштирокчилари ҳар бир ўйинда бор куч ва маҳоратларини ишга солишаётгани, сўнгги сонияларгача курашаётгани эътиборга молик. Ҳатто ҳали биронта ҳам очко жамғармаган, ёш футзалчилардан ташкил топган «Максам-Чирчиқ» намойиш этаётган ўйинларга назар ташланг. Омад кулиб боққанида ва бироз тажриба бўлганида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Андижонда «Насаф»дан ҳам, «Динамо»дан ҳам очко оларди. Шундай экан, биз энди 3-турни сабрсизлик билан кутамиз.

3-тур эса мухлисларни кўп куттирмайди. Бошланаётган ҳафтанинг чоршанба куни Олий лига жамоаларини Жиззах шаҳри ўз бағрига чорлайди. 3-тур учрашувлари Жиззах футбол академияси (собиқ олий маҳорати мактаби) спорт залида бўлиб ўтади.



2-турнинг РАМЗИЙ терма жамоаси

Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати Андижон шаҳрида бўлиб ўтган турни атрофлича ёритган оммавий ахборот воситалари вакиллари, «Универсал» спорт мажмуасида тур учрашувларини бевосита кузатиб борган футзал фахрийлари ҳамда мутахассислари фикрини умумлаштириб, 2-тур Рамзий терма жамоасини тузди.


2-тур Рамзий терма жамоаси қуйидаги кўринишни олди:


Рустам Умаров (“Оил Стар”)

Мамашариф Халимов («Насаф»)

Жҳоннй Алежандро Рамирез Усуга (SQB)

Алех Диас да Силва (“BMB PFC”)

Элбек Тўлқинов (“Оил Стар”)



Мамлакат миллий чемпионати — Олий лиганинг 2-тур баҳсларидан сўнг мусобақа жадвалида юзага келган вазият билан танишинг.



Тўпурарлар пойгасида ҳам рақобат жиддий…

XXIX миллий чемпионат тўпурарлари пойгасида ҳам қўшҳокимлик ҳукмрон. “Оил Стар” ҳужумчиси Беҳрузбек Самиев BMB PFC голеадори Музаффар Ахаджоновга тенглашиб олди. Эндиликда пешқадам бомбардирлар ҳисобида 8 тадан гол бор.

Мазкур жамоаларнинг “иккинчи рақамли” тўпурарлари – Элбек Тўлқинов ҳамда Ҳебберт Оливейра – Болт ҳисобида 7 тадан гол бор.

SQB тўпурари Кристиан Алберто Беррио Хоёс рақиблар дарвозасига 6 та гол урган.

ОКМК ҳужумчиси Леонардо Аугусто Да Силва Лейте ҳамда SQB етакчиси Акбар Усмоновлар ҳисобида эса 5 тадан гол бор.

Кейинги поғоналарда бораётган – Аслбек Исроилов («Бунёдкор»), Витор Маноэл да Силва (BMB PFC), Ихтиёр Ропиев («Насаф») ҳамда Ҳусанхон Ғаниев («Бунёдкор») лар эса рақиблар дарвозасини 4 мартадан аниқ нишонга олишган.

Rating: +1   

Comments

   
05 oct 14:04:31
ELDOR Xayrullayev
Futzal uzbekiston chempionati qiziq emas chunki uzbekiston chempion bolgan osiyo chempionati ishtirok etmayapti faqat chempionati ozi bilan hech narsa erisha olmaydi klublar ichki raqobat yaxshi lekin tashqi raqobat ham kerak terma jamoasi uchun ham yaxshi boladi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика