Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

"Қўқон-1912" билан ўйин, жароҳати ва чемпионлик кураши ҳақида Алибоев қандай фикрда? News

"Қўқон-1912" билан ўйин, жароҳати ва чемпионлик кураши ҳақида Алибоев қандай фикрда?

"Пахтакор" Coca Cola Суперлигаси 22-турида ўз майдонида "Қўқон-1912" клубини қабул қилиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда мезбонлар сафида Икром Алибоев захирадан майдонга тушиб, 20 дақиқа давомида ҳаракат қилди. У жароҳатидан кейин яна сафга қайтди. Ўйиндан кейин Алибоев фикрларига қулоқ тутдик.

"Қўқон-1912" билан жуда қизиқарли ўйин ўтказдик. Ўйинда кўплар вазиятлар яратдик. Аввалги баҳсларда жамоамиз кўплаб вазиятларни яратганига қарамай, улардан фойдалана олмаганди. "Қўқон-1912" билан баҳсда эса бунинг акси бўлди ва имкониятлардан фойдаландик. Умуман олганда, баҳс Чераннинг бенефсига айланиб кетди.

Жароҳатдан кейин майдонга қайтдим. Бундан хурсандман. Жароҳатим умуман безовта қилмади. Умид қиламанки, бу охирги бор жароҳат столига ётишим бўлади.

Чемпионлик курашида имкониятимиз сақланиб турибди. Биз қолган 4 та ўйинимизни ютишимиз керак. Агар бизга чемпион бўлиш ёзилган бўлса, биз бунга албатта эришамиз", – дея сўзини якунлади Алибоев.

"Шерлар" хавбеки жорий мавсум барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли пас узатди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика