Latest news

23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  456 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  4 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2

"Қўқон-1912": 2016 Йилнинг муҳим ҳодисалари (ФОТОМАҚОЛА) 2-қисм News

"Қўқон-1912": 2016 Йилнинг муҳим ҳодисалари (ФОТОМАҚОЛА) 2-қисм

Tags :  Қўқон-1912
Кеча "Қўқон-1912"нинг 2016 йили муҳим ҳодисалари ҳақидаги мақоламизнинг биринчи қисмини ҳукмингизга ҳавола этгандик.
Унда биринчи даврадаги ҳодисалар ўрин олганди. Бугун эса фотомақоламизнинг иккинчи қисмини тақдим этамиз. (1-ҚИСМ) Қуйидаги фотомақоламиз орқали 2016 йилнинг муҳим ҳодисаларини ёдга олишга қарор қилдик.

photo_2016-07-23_05-08-05

Биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмаган жамоамиз иккинчи давра олдидан таркибни кучайтиришга жиддий эътибор қаратди. Бунинг самараси улароқ сафимизга сербиялик легионерлар – Никола Валентич ва Дарко Гожковичларни қўшиб олдик.

Бу хорижлик ҳимоячилар ўзига билдирилган ишончларни ортиғи билан оқлашди. Умуман олганда иккинчи даврада таркибимизга келиб қўшилган футболчиларнинг барчаси ишончли тўлақонли оқлашди. Бу эса давралар оралиғидаги селекция ишлари аъло даражада бўлганидан далолат беради.

photo_2016-07-23_05-08-12

Иброҳим Раҳимов ва иккинчи даврада “Қўқон-1912″дан таклиф олди. Унинг бир неча йиллик танаффусдан кейин Қўқонга қайтишини мухлислар хурсандчилик билан қарши олишди.

photo_2016-08-06_22-18-11

photo_2016-08-06_22-21-34

photo_2016-08-06_22-19-06

Иккинчи давра олдидан “Марказий” стадионда иккинчи давра олдидан сафимизга келиб қўшилган ўйинчиларни оммага таништириш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов мухлисларни қувонтиришга ваъда берганди. Якунда шундай бўлди ҳам. Қўқонлик ишқибозлар жамоамиз кўрсатган ўйинлардан завқ олишди.

photo_2016-08-09_15-29-36

Мамлакатимизнинг номдор жамоаси – “Пахтакор” яна Қўқонда икки очко йўқотди.

photo_2016-10-23_05-09-51

Яна бир ёш футболчимиз Аваз Маматхўжаев иккинчи даврада ўзини кўрсатди ва йил кашфиётларидан бири бўлди.

photo_2016-08-13_19-09-38

Водий дербисида “Андижон” сафарда яна доғда қолдирилди. Айнан мана шу ғалаба футболчиларимизга руҳий далда бўлди. Ўзига бўлган ишонч ортди.

photo_2016-09-10_05-45-32

Бу йилги мавсумда кўплаб жамоалар Навоийда “Қизилқум”га қаршилик кўрсата олишмади. Жамоамиз эса сафарда “Олтин изловчилар” билан дуранг ўйншга муваффақ бўлишди.

photo_2016-09-18_16-50-47

Худди олдинги мавсумдаги каби – “Металлург” Қўқондан мағлуб ҳолда ортга қайтишга мажбур бўлди.

photo_2016-10-23_05-10-17

“Нефтчи”нинг доғда қолдирилиши ҳам мухлисларимизни қувонтиргани бор гап.

photo_2016-10-30_23-49-01

Ниҳоят, “Сўғдиёна”га қарши омадсиз ўйинларимиз якунланди. Жиззахдан бир очко билан қайтдик.

photo_2016-10-23_05-11-14

Ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан мухлислар меҳрини қозонган Жавоҳир Сидиқов ҳам мавсум кашфиётларидан бири бўлди. Бу футболчимиз сўнгги иккита ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол этди.

photo_2016-11-05_11-09-05

photo_2016-11-20_19-02-31

dsc_0764-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

Мавсум сўнггидаги қувончли лаҳзалар жамоамиз Олий лигадаги охириги бешта учрашувда мағлубиятга учрамади ва чемпионатни юқори нотада якунлади.

dsc_1459-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

Худди жамоамиз аъзолари каби мухлисларимиз йилдни юқори кайфиятда якунлашди.


"Қўқон-1912": 2016 йилнинг муҳим ҳодисалари (ФОТОМАҚОЛА) 1-қисм

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика