Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  19 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  8 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

"Қаршига шунчаки келганимиз йўқ". "Аҳал" бош мураббийи Бегенч Гараев иштирокидаги матбуот анжумани News

"Қаршига шунчаки келганимиз йўқ". "Аҳал" бош мураббийи Бегенч Гараев иштирокидаги матбуот анжумани

ОФК кубоги чорак финалидан ўрин олган "Насаф" - "Аҳал" учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда дастлаб Туркманистон клуби бош мураббийи Бегенч Гараев ва футболчи Элман Тагаев иштирок этди.

"Биринчи ўринда илиқ кутиб олишгани учун раҳмат айтаман. Олдинда бизни масъулиятли ўйин кутмоқда. Ортиқча гапларни айтиш шарт эмас, деб ўйлайман",-  дейди Бегенч Гараев.

"Нима ҳам дердим, яхши меҳмондўстлик учун ташаккуримни изҳор қиламан. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Муҳим баҳс эканлигини тушуниб турибмиз",- дейди Элман Тагаев.


- Авваламбор Қарши шаҳрига хуш келибсизлар. "Аҳал", "Олтин Аср" жамоаларини яхши биламиз. Ўзига ҳос салоҳиятга эга бўлган клублар ҳисобланади. "Аҳал"нинг эртанги ўйиндаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Савол учун раҳмат. Яқинлашаётган мустақиллик байрами билан табриклаб қоламан. Туркманистонда ҳам мустақилликнинг 30 йиллиги нишонланмоқда. "Насаф" катта тарихга эга клуб, ОФК кубогида зафар қучган. Ўйинга қаттиқ ҳозирлик кўрдик. Рақибнинг қандай кучга эгалигидан хабаримиз бор. Ҳаммасини ўйин кўрсатади. 

- "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев борасида нима дея оласиз?

- Рўзиқул Бердиев бу жамоани анча йилдан бери бошқариб келмоқда. Раҳбарият ишонч билдириб келяпти. Мазкур ҳолат мураббий учун муҳим ҳисобланади. "Насаф" қисқа паслар билан ҳужумкор футбол кўрсатади. Қаршига шунчаки келганимиз йўқ. Ортга ғалаба билан қайтишни истаймиз. 

- "Насаф"нинг ички чемпионатдаги муваффақиятсиз натижалари сизни ажаблантирдими?

- Тўғри натижалар яхши эмас. Балки бу жамоанинг олдига қўйган мақсади билан боғлиқдир. "Насаф" кучли жамоа бўлиб қолаверади. 

- "Сўғдиёна"дан олинган футболчи Арсланмират Амановнинг ҳолати қай даражада ўрганилди? Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинларни кўрдингизми?

- Ўзбекистон чемпионатида темп юқори. "Пахтакор", "Локомотив" сингари кучли клублар кўп. Арсланмират билан бу борада маслаҳатлашдик. Эртага ҳаммасини кўриб оламиз. Айтганимдек бу ерга мағлуб бўлиш учун келганимиз йўқ. "Насаф" яхши жамоа. Битта ўйинда ҳамма нарсани иложи бор. 

- "Насаф" ўйинчилари ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?

- Бизда маълумотлар бор. Марко Станоевич, Ойбек Бозоров ва ҳоказо. Техник ва тезкор футболчилар кўп. Ўйлайманки, эртага биз истаган натижага эриша оламиз. 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика