Latest news

20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  3 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10

ПСЖ янги киберспорт лойиҳасини ишга туширмоқда News

ПСЖ янги киберспорт лойиҳасини ишга туширмоқда

Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби янги киберспорт лойиҳасини ишга туширмоқда.

Афсоналар Лигаси ўйини бўйича беш карра Европа чемпиони Бора Ким (YellowStar), ESWC 2015 талқинига кўра киберфутбол бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Август Росенмайер (Agge) ва франциялик иқтидорли киберфутболчи Лукас Кулье (DaXe) миллий, Европа ва халқаро киберспорт турнирларида ПСЖ шарафини ҳимоя қилишади.


Бир неча кун олдин бу трио "Парк де Пренс"даги матбуот-анжуманида клуб билан шартнома тузди.

ПСЖ киберспортда ҳам етакчи бўлишга уринмоқда.

"Биз киберспортга инвеститция киритиб ва икки асосий ўйинда иштирок этмоқчимиз. Бу қарор билан "рақамлаштириш" лойиҳамизни ишга туширамиз ва клубимизнинг янги мухлислари пайдо бўлади. Бизда яқин 3 йил учун яна катта режалар бор" - дейди ПСЖ президенти Носир Ал-Ҳелайфи.

Бора Ким (YellowStar) клубга менежер ва мураббий сифатида таклиф этилди. Бора ПСЖнинг Афсоналар Лигаси жамоаси учун ўйинчилар танлови билан шуғулланади. Шу билан бирга, Бора киберфутбол таркибига ҳам жавоб беради.

Август Росенмайер (Agge) ва Лукас Кулье (DaXe) Парижда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, 27 октябрдан 2 ноябргача ўтадиган ESWC 2016 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Ушбу турнирдаги ягона ўзбекистонлик Муҳаммадамин Турғунбоев бўлади. У FIFA17 бўйича ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика