Latest news

12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   9 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  14 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9

Про лиганинг 7-турга қадар бўлган тақвими тасдиқланди News

Про лиганинг 7-турга қадар бўлган тақвими тасдиқланди

UzReport Про лига учрашувларини трансляция қилаётганидан хабарингиз бор.

Кеча — 4 сентябрь куни ЎзПФЛ UzReport билан учрашув ташкил этди. Унда мусобақанинг навбатдаги тур ўйинларини трансляция қилиш учун тақвим ишлаб чиқилди ва қайси ўйинлар тўғридан-тўғри эфирга узатилиши масаласи бўйича келишувга эришилди. Хабарингиз бор, UzReport Европанинг кучли бешликка кирувчи чемпионатлари учрашувларини ҳам трансляция қилиш ҳуқуқига эга. Шундан келиб чиқиб, Про лига тақвими кучли бешлик чемпионатлари билан бир вақтга тўғри келиб қолмаслиги масаласи муҳокама қилинди.

Таъкидлаш лозим, ҳозирда Англия, Италия ва Испания каби лигаларда ҳам пандемия сабаб тақвим тўлиқ шаклланмаган ва уларда ҳам тақвим билан боғлиқ ўзгаришлар юзага келиши ҳисобга олинган. Шунингдек, ушбу чемпионатлардаги марказий ўйинлар бошланиш вақтлари тасдиқлангач, Про лига ўйинлар бошланиш вақтлари шунга қараб белгиланади. Дейлик, Англия чемпионатидаги марказий ўйинларидан бирига Про лига учрашуви вақти тўғри келса, у ҳолда ЎзПФЛ UzReport билан келишган ҳолда Про лигадаги ўйин вақтини ўзгартиради.

Ҳозирча, UzReport билан келишган ҳолда навбатдаги 3 та тур ўйинлари вақти аниқ. Ундаги қайси ўйинлар тўғридан-тўғри олиб кўрсатилиши қуйида кўрсатилган.

5-тур
6 сентябрь, якшанба

17:15 ШЎРТАН — ХОРАЗМ | Жонли эфир
7 сентябрь, душанба
16:15 ЗОМИН — ТУРОН | Жонли эфир
17:00 ОҚТЕПА — ДИНАМО
9 сентябрь, сешанба
16:30 ИСТИҚЛОЛ — НЕФТЧИ | Жонли эфир

6-тур
13 сентябрь, якшанба

16:00 ОҚТЕПА — ШЎРТАН | Жонли эфир
14 сентябрь, душанба
17:00 ДИНАМО — ТУРОН | Жонли эфир
15 сентябрь, сешанба
16:15 НЕФТЧИ — ЗОМИН
17:00 ХОРАЗМ — ИСТИҚЛОЛ

7-тур
18 сентябрь, жума

17:00 ШЎРТАН — ДИНАМО | Жонли эфир
19 сентябрь, шанба
16:15 ЗОМИН — ХОРАЗМ
20 сентябрь, якшанба
16:15 ИСТИҚЛОЛ — ОҚТЕПА
21 сентябрь, душанба
16:15 ТУРОН — НЕФТЧИ

 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика