Latest news

19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  2 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9

Про лигада бугун қандай учрашувлар бор? Қўқонга катта футбол қайтмоқда, Евстафеев "Шўртан" билан, Ғофуров "Навбаҳор-фарм" билан жангга тайёр News

Про лигада бугун қандай учрашувлар бор? Қўқонга катта футбол қайтмоқда, Евстафеев "Шўртан" билан, Ғофуров "Навбаҳор-фарм" билан жангга тайёр

Бугун Про лиганинг иккинчи турига старт берилади. Дастлабки кун доирасидан учта учрашув ўрин олган.

Kokand-1912

Sanat Shikhov - 68'

PRO liga. Round 2

22/03/2023, 16:00

0
:
1
Finished

Mashal

45'
90'
68'  Sanat Shikhov
73'  Shota Gvazava

"Қўқон-1912" - "Машъал"

— Ниҳоят "Қўқон-1912" жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг ўз майдонига қайтди. Жамоа бугун янги кўринишга келган ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади. Сўнгги бор мазкур аренада мезбонлар 2021 йил Суперлига 25-тури доирасида ОКМКга қарши майдонга чиққан эди. Прожектор муаммоси сабаб жамоа ўтган мавсумни Яйпанда ўтказишга мажбур бўлди. "Шунқорлар" шу кунгача "газчилар" билан фақат Суперлига ва кубок баҳсларида тўқнаш келишган. Бу борада кичик устунлик муборакликлар томонида. Аммо жамоалар ўртасидаги сўнгги 5та учрашувда қўқонликлар рақибига фақат бир маротаба енгилганини кўришимиз мумкин. "Машъал" 2017 йилдан бери "Қўқон-1912"ни мағлуб эта олмаяпти. 

16.09.2017. "Қўқон-1912" - "Машъал" 2:4

01.07.2020. "Қўқон-1912" - "Машъал" 2:0

22.10.2020. "Машъал" -  "Қўқон-1912" 1:2

09.01.2021. "Машъал" -  "Қўқон-1912" 0:2

14.09.2021. "Қўқон-1912" - "Машъал" 2:2

Жамоалар охирги маротаба ўтган мавсум Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичид учрашишган. Унда Даврон Файзиев шогирдлари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 


Khorazm

Shakhzod Beshimov - 61'

PRO liga. Round 2

22/03/2023, 16:30

0
:
1
Finished

Navbakhor-Farm

45'
90'
61'  Shakhzod Beshimov

"Хоразм" - "Навбаҳор-фарм"

— "Хоразм" ўтган мавсумдаёқ Про лигада барча жамоаларга "бош оғриқ" бўлишга улгурди. Лекин Руслан Аҳмедов шогирдлари биринчи турда кичик сенсация қайд этди, дея оламиз. Лига дебютанти "Юниред" Самарқандда "Хоразм"ни 1:0 ҳисобида таслим қилиб ўзига ҳос сюрпириз тақдим қилди. "Хоразм" қишки трансферлар вақтида Саҳоб Рашидов, Сирож Мелиев, Жаҳонгир Аҳмадов, Тўлқин Эргашев каби футболчиларни қўшиб олди. Бугун ўз мухлислари қаршисида ғалаба учун борини бериши шубҳасиз. Биринчи лигада чемпион сифатида Про лигага чиққан "Навбаҳор-фарм"ни собиқ футболчи Рашид Ғофуров бошқармоқда. Мураббийнинг бир неча йиллар олдин Наманганнинг бош жамоасида ишлари кўнгилдагидек кечмаганди. Эндиликда Рашид Ғофуров "Навбаҳор-фарм" билан муваффақият қозониш мақсадида олдинга интилмоқда. Жамоа биринчи турда "Арал" билан 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди. 



Gijduvan

Муслим Курбонов - 77'

PRO liga. Round 2

22/03/2023, 17:00

2
:
1
Finished

Shurtan

Bekzod Suvonov - 13', Asadbek Samariddinov - 89'

45'
90'
77'  Муслим Курбонов
82'  Akbar Murodov
13'  Bekzod Suvonov
89'  Asadbek Samariddinov

"Ғиждувон" - "Шўртан"

— Биринчи турда дам олган "Ғиждувон" учун мавсумдаги илк ўйин "Шўртан"га қарши бўлиб ўтади. Мезбонлардан ҳам кўпроқ юртимизга қайтган Алексей Евстафеевнинг иши қизиқ бўлса керак. Унинг ёшлар билан ишлаш тажрибасини ҳисобга олсак, Алиқуловдан сўнг "Шўртан" учун айни мос мураббий, дея оламиз. Ғузорликлар мавсумни ҳужумкор ва шиддатли руҳда бошлашди. "Қўқон-1912" билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишгани "Ғиждувон" учун "сигнал" бўлиши аниқ. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика