Latest news

20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  4 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  9 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  4 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  1 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  4 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  3 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  4 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  1 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  6

Португалия – Уругвай ўйинида майдонга югуриб чиққан мухлис LGBT'га алоқадор эмас News

Португалия – Уругвай ўйинида майдонга югуриб чиққан мухлис LGBT'га алоқадор эмас

Куни кеча Жахон чемпионатининг иккинчи тур баҳслари якунланди.

"H" гуруҳида Португалия – Уругвай терма жамоаси ўртасида бўлиб ўтган учрашувнинг иккинчи таймида кизиқ воқеа рўй берди.

Ўйиннинг иккинчи таймида майдонга мухлис югуриб чиқди.



Сайтимизда аввалроқ берилган хабарга кўра, майдонга чиққан мухлис италиялик Марио Ферри бўлган. Унинг майдонга югуриб чиқиши нима мақсадда содир этилгани номаълум.



Марио майдонга сиёсий лозунглар билан, аниқроғи, Марио "Respect for Iranian woman" ва "Save Ukraine" сўзлари туширилган футболкада майдонга югуриб чиқди ва бутун дунё эътиборини ўзига тортди. Феррининг футболкасидаги ёзувлар эронлик аёлларга эркинлик бериш ва Украинада тинчлик ўрнатишга чақиради, устига устак Марионинг чап қўлида Украина гербининг татуировкаси ҳам бор эди.

"Ферри майдонга қўлида "камалак" ранглари туширилган байроқ билан майдонга тушди ва кўпчиллик уни LGBT ҳамжамияти байроғи деб уйламоқда, лекин аслида эса у "Тинчлик байроғи", бундай байроқни Италия кўчаларида кўп учратиш мумкин ва бу байроқнинг LGBT'га ҳеч қандай алоқаси йўқ. Байроқни италиялик гуманист Альдо Капитини яратган ва биринчи марта 1961 йил 24 сентябрь куни Перужи ва Ассизи шаҳарларида бўлиб ўтган биринчи тинчлик маршида ишлатилган ва шундан сўнг бу байроқ "Тинчлик байроғи" бўлиб келмоқда ва у дунёнинг тинчлик рамзи ҳисобланади. 

"Тинчлик байроғи"нинг LGBT рамзидан фарқи шундаки, "Тинчлик байроғи"да камалакнинг 7 та ранги ва ўртасида "PACE" ёзуви туширилган, LGBT байроғида эса 6 та ранг", – дея хабар бермоқда россиялик мустақил журналист Илья Варламов.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика