Португалия ва Уругвай баҳсида майдонга югуриб тушган мухлис кимлиги маълум. Бу у билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас
29 ноя 2022 09:45
Янгиликлар
Португалия ва Уругвай баҳсида майдонга югуриб тушган мухлис кимлиги маълум. Бу у билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас
ЖЧ-2022 гуруҳ босқич 2-тури доирасида ўтган Португалия – Уругвай баҳсида майдонга мухлис югуриб тушди.
У қўлида “камалак” рангли байроқ ушлаб олганди ва Украинани қўллаб-қувватловчи ҳамда Эронда аёлларга эркинлик бериш сўралган ёзувдаги либосда эди. Тартиб ходимлари тезда уни қўлга олишди. Аниқланишича, у италиялик Марио Ферри бўлган. Ферри бундан аввал, ЖЧ-2010 ярим финали: Германия – Испания, ЕЧЛ 2011 йилги финали: “Барселона” – МЮ, шунингдек, ЖЧ-2014 1/8 финали: Бельгия – АҚШ каби учрашувларда ҳам майдонга югуриб тушганди.
Ҳозирча унга қандай жазо тайинлангани номаълум.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Фикрлар