Latest news

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  867 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

ПФЛ бош маслаҳатчиси: "Лигалар сони энди 3 та бўлади: Суперлига, Про-лига, 2-лига " News

ПФЛ бош маслаҳатчиси: "Лигалар сони энди 3 та бўлади: Суперлига, Про-лига, 2-лига "

ПФЛ бош маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев 2019 йилда қандай янгиликлар бўлиши ҳақида маълумот берди.

ПФЛ ходими 2019 йилда бир қанча ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабар берди.

2019 йил учун футбол клубларни лицензиялаш регламентини якунладик, у тасдиқдан ўтди. Ҳеч нарса осмондан олинмади, ОФК талабларига мос келадиган ва шу вақтгача клублардан талаб қилиб келинган масалалар регламентдан ўрин олди, - деди ПФЛ бош маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев.

Асосий жиҳатлари:

Лигалар сони энди 3 та бўлади: Суперлига, Про-лига, 2-лига


Лигаларда шунча жамоа ўйнайди деб ҳеч ким белгилаб бермайди, иштирокчилар сони лицензия талабининг қанчалик бажарилишидан келиб чиқади (истисно тариқасида айтиш керакки, Суперлигада клублар сони 12 тадан ошмайди, 10 та қолиши ҳам мумкин).

Суперлига ва Про-лига талаблари деярли бир хил бўлади (кимга тўғри келмаса, 2-лига бор).

Стадиони талаб даражасида бўлмаган клублар чемпионатда иштирок этмайди (ишни ҳозирдан бошлаган клубларгагина имкон берилади. Айни вақтда “Насаф” стадиони майсаси ижодкорлари ПФЛ билан ҳамкорликда иш олиб боряпти).

Суперлига ва Про-лига клубларида академия бўлиши шарт (қўрқиб кетганлар учун ЎФАнинг таклифи бор).

Клублар футболчилар билан шартномани ПФЛ тақдим этган намунавий шартномадан келиб чиқиб тузади (футболчилар, мураббийлар ва клублар манфаатлари бирдек ҳимоя қилинади, контракт муқаддасдир).

Суперлига клублари аёллар ва футзал жамоаларига эга бўлишда давом этади (ҳатто Про-лига ҳам).

Алоҳида футзал, аёллар ёки U18 жамоалари ПФЛ турнирларда иштирок этиши мумкин бўлади (лицензиялаш талабларига жавоб берса).

"1 ва 2 йиллик шартномалар учун кўтарма пуллари берилмайди (кўтарма пуллари солиқлар масаласида клубларга енгиллик бўлиши учун ойликларга қўшиб берилади, аммо ҳали ҳеч қандай каромат кўрсатмаган футболчи бирданига ҳамма пулни олмайди, у шунчаки шартномага имзо чеккани учун ўзининг биринчи маошини бирданига қўлга киритиши мумкин)".

"Ҳозирча хаёлга келмаган масалаларни бирин-кетин айтиб боравераман. ПФЛ учун асосий жиҳат клублар ҳисоб рақамига пул тушиши бўлади (боқимандаликдан босқичма-босқич қутилиш керак). Шунингдек, иштони йўқ клублар аввал иштон сотиб олади ва ундан кейин қимматбаҳо футболчиларга оғиз солади. Олдин майдон майсасини яхшилайди, стадионини тўғрилайди, академиясига қарайди, база қилади ва ундан кейин совринли ўринлар учун курашади", - дея Диёр Имомхўжаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.

Rating: -39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика