Latest news

02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  13 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  0 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  8 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  15 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  11 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  16 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  4 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  23 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  49

"Пахтакор"ни ҳакамлар чемпион қилдими? News

"Пахтакор"ни ҳакамлар чемпион қилдими?

Суперлиганинг 22-тури доирасида Тошкентда ўтказилган "Пахтакор" — "Қизилқум" (4:2) баҳси чемпионлик ўйинига айланиб кетди.

Бу учрашувдан кейин очколари сонини 54 тага етказиб олган "шерлар" 14-бор мамлакат чемпионлигини расмийлаштиришди. Бироқ, ўйин давомида ва якунида Навоий клуби вакиллари томонидан учрашувда ишлаган ҳакамлар бригадасига кескин эътирозлар билдирилди. Жумладан, "Қизилқум" устози Ҳамиджон Актамов реферилар уни футболдан бездириб юборганини таъкидлади. Ислом Тўхтахўжаев эса ҳакамлар бригадаси йўқ жойдан 2 та пенальти ўйлаб топганини айтди.

Учрашувни Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди. 

16:15 - ПАХТАКОР – ҚИЗИЛҚУМ

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Далер Тиллоев, Ҳасан Набиев, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Эътиборли жиҳати, 27 ёшли рефери жорий мавсум ҳисобидан 2-бор "Пахтакор"нинг ўйинида ишлади ва иккала сафар ҳам пойтахт жамоасига ён босишда айбланди.

Ёдингизда бўлса, Суперлиганинг 5-тури доирасидаги "Навбаҳор" — "Пахтакор" ўйинини ҳам Норсафаров бошқарган ва Сардор Рашидов иштирокидаги эпизодда пенальти белгилагани учун наманганлик мухлисларнинг қаҳрига учраган эди. 

Бироқ, кейинчалик ўша эпизод борасида фикр билдирган экспертлар қаршилик рефери тўғри қарор қабул қилганини тасдиқлаган. Бугун эса Норсафаров 1 эмас, 2 бор 11 метрлик нуқтага ишора қилди ("шерлар"  фойдасига). Қуйида ўша вазиятларга тўхталмоқчимиз.

1-пенальти (тўғри, бор эди)

Мазкур эпизод учрашувнинг 35-дақиқасида содир бўлди. Достонбек Ҳамдамовнинг Нестеров дарвозаси томон йўллаган зарбасига Ислом Тўхтахўжаев тўғоноқ бўлди. Зарб билан тепилган тўп "Қизилқум" ҳимоячисининг тиззасига "рикошет" ҳосил қилиб, қўлига ҳам тегиб кетди. 


Бу вазиятда пенальти йўқлигини даъво қилаётганлар Тўхтахўжаевнинг сирпаниб кетаётгани, тизза ва қўл орасидаги масофанинг яқинлиги, шунингдек, тўпнинг ўзи қўлни топганини асос сифатида кўрсатяпти. Биз эса ўша эпизод учун мутахассис фикри билан қизиқдик. 

Футболимиз тарихидаги энг яхши ҳакамлардан бири шундай деди: "Тўп жарима майдончаси ичида ҳимояланаётган футболчининг қўлига ўзининг қайсидир аъзосидан келиб тегса, 11 метрли нуқта кўрсатилади. ФИФАнинг янги қоидаларига кўра, масофанинг яқинлиги ҳам, беихтиёр ҳосил бўлган "рикошет" ҳам пенальтини бекор қилиш учун асос бўлолмайди. Масалан, ушбу ҳолатга эътибор қаратинг: Тўхтахўжаевнинг қўли ўзи истаса ҳам, истамаса ҳам тўпнинг йўналишини ўзгартирди. ФИФА мантиғига кўра, агар шу "контакт" бўлмаса, тўп Шерзод Темиров томонга йўналиши ҳам мумкин эди. Шу боис, ФИФА бу каби вазиятлар учун пенальти белгилашни сўраяпти. Аммо жарима майдончасининг ташқарисида шундай ҳолат рўй берса, масофанинг яқинлиги ва қўлнинг табиий ҳолатда экани инобатга олиниб, ўйинни давом эттириш учун рухсат берилади. Тушунтира олдимми? ФИФА жарима майдончаси ичида ва ташқарисида рўй берадиган 1 хил эпизод учун 2 хил қарор чиқаришни сўрайди. 

Умуман олганда, футбол қоидалари кун сайин ўзгариб кетяпти. Мухлисларни қўя туринг, аксар футболчи ва мураббийлар ҳам бу ўзгаришлардан бехабар қолиб кетяпти. Яқинда Миллатлар Лигаси финалида рўй берган ҳолатдан кейин юзага келган мунозаралар бу фикрни исботлайди. Яъни, яшил майдонда 2-3 йил олдин амал қилган қоидалар шиддат билан ўзгаришга учраяпти. Шундай экан, реферилар "томорқасига тош отишдан олдин" ўйнаётган ёки томоша қилаётган ўйинимиз қоидаларидан яхши хабардор бўлишимиз керак. Такрорлайман, футбол қоидалари кун сайин ислоҳ қилинмоқда".

Шунингдек, навоийлик футболчилар ҳакамга эътирозни пенальти белгиланишидан олдинроқ бошлашган эди (Хусусан, Элгужа Григалашвили). Улар "Пахтакор" футболчиси тўпни ўйин қоидаси бузилган жойдан ўйинга киритмаганидан норози бўлишган эди ↓↓↓

Мустафоев тўпни қўли билан ўйнаган нуқта ↑

Анзур тўпни ўйинга киритган нуқта ↑

2-пенальти (хато, йўқ эди)

Учрашувнинг 60-дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада Фирдавс Норсафаров "Қизилқум" дарвозаси томон 2-бор пенальти белгилади.

Гувоҳи бўлганингиздек, Шаҳзод Туропов тўп билан кетаётган Аброр Исмоиловга нисбатан қўполлик ишлатди. Савол шуки, қоида жарима майдонининг ичида бузилдими ёки ташқарида? Биз суҳбатлашган эксперт шундай жавоб қайтарди: 

"Бу вазият ҳақида фикр билдириш 1-пенальтига нисбатан мураккаброқ. Чунки "фол" борлиги аниқ, аммо биз кўраётган кадрлар жуда сифатсиз бўлиб, қоида бузилган нуқта ҳақида тугал фикр айтиш қийин. Эпизодни ўнг томондан кўрсатган такрорий лавҳалардан бирида Туропов жарима майдончасига кирмасдан қўполлик ишлатгандек кўринди. Яъни, пенальти йўқ эди ва Фирдавс нотўғри қарор чиқарди. Агар учрашувда ВАР тизими ишласа, албатта, пенальтини бекор қилган бўларди".

Шу ўринда савол туғилади: нега бу ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилмади?

Боиси шундаки, юртимизда бу технологиядан фақат иккитаси мавжуд. Бу орқали 1 турда максимум 6 та ўйинни қамраб олиш мумкин. 22-тур доирасидаги ўйинларга эътибор қаратилса, пойтахтда ўтадиган ўйин энг осони ҳисобланади. 

1. Чемпионликни деярли нақд қилган "Пахтакор" ўртамиёналар қаторидаги ўрнини кафолатлаб қўйган "Қизилқум" билан ўйнади. Қолган 6 баҳсда эса аутсайдерлар зонасидан қочиш ёки мадаллар учун курашаётган жамоалар тўқнашди.

2. "Қизилқум" охирги йилларда "Пахтакор"га умуман қаршилик кўрсата билмаётган эди ("шерлар" охирги 8 ўйиннинг барчасида "Қизилқум"ни мағлуб қилган).

Юқоридаги фикрларнинг барчаси узоқ йиллик ҳакамлик тажрибасига эга бўлган мутахассис билан фикр алмашиб ёзилди. "Қизилқум" расмийлари ўйиндан кейин Фирдавс Норсафаровнинг устидан шикоят ёзганини инобатга олсак, тез орада Ҳакамлар департаментининг юқоридаги эпизодлар тўғрисидаги баёноти эълон қилинса керак. Кутамиз...

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол

Author :
Rating: -64   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика