UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  8 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  10

Ҳамиджон Актамов: "Бугун ҳам ҳар доимги кино давом этди. Ҳакам майдонда Ислом Кенжабоевни сўкибди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Бугун ҳам ҳар доимги кино давом этди. Ҳакам майдонда Ислом Кенжабоевни сўкибди"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қизилқум" (4:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Бугун ҳам ҳар доимги кино давом этди. Ҳакамларга қачон инсоф киради, билмайман. Шикоят ва эътирозларимизни ёзяпмиз, юқоридагилар кўриб чиқишади деган умиддамиз. 2 та пенальти ҳам нотўғри белгиланди. Бу нарса қачон тугайди? Кўпчилик жазоланяпти, лекин барибир ҳакамлар одилона қарор чиқаришмаяпти.

- Биринчи пенальтида тўп футболчининг ҳам оёғига, ҳам қўлига тегди – бу янги қоидага биноан, пенальти сифатида баҳоланади...

- Улар қандай қарор чиқаришса, қонун-қоидага тўғри келаверади. Тўп Исломнинг қўлига тегмади. Ислом Тўхтахўжаев ҳеч қачон ёлғон гапирмайди. Тўп оёққа теккан бўлиши мумкин, аммо қўлга эмас. Бизда исбот сифатида видеолавҳа ҳам бор. Иккинчи пенальти билан боғлиқ ҳолатда ҳам футболчи чизиқ ташқарисида эди, буни ҳамма кўриб турибди. Ўзи биринчи жарима зарбаси белгилаб, қайсидир футболчининг эътирозидан кейин қарорни ўзгартиряпти...  Ўйнайдиган жамоаларга халақит қилишмасин, шунчаки тўғри ҳакамлик бўлса бўлди. Майли, 50 га 50 ҳолатларда уларнинг фойдасига қарор чиқарсин. Охирги 2-3 ўйинда ҳакамларни хатоси туфайли дуранг ўйнаяпмиз ёки мағлубиятга учраяпмиз. Футболдан ҳам тўйиб кетди ўзи ҳамма. 

Жамоамиз руҳан синди, жисмоний тарафдан яна 2 тайм ўйнай олишарди.

Ҳакам майдонда Ислом Кенжабоевни сўкибди. Уятли сўзлар бўлгани учун буни ҳозир очиқчасига айтолмайман. Ҳакам майдонда оғзига келган сўз билан футболчини сўкяпти. Ислом Кенжабоев охирги вазиятда тўпни Анзур Исмоиловдан олиб қўйди. Ўшангача 2 марта қоида бузилди, лекин жарима зарбаси берилмади. Бизнинг олдинги ўйинларимизда эса шунга ўхшаш ҳолатларда кечиктирилган фоль дейишганди. 

Мен ҳакамларни ҳеч ҳам тушунмадим. "Пахтакор" Чемпионлар лигасидаги асосий жамоамиз ва улар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Биз натижа кўрсатолмаслигимизга ҳакамлар ҳам айбдор. Ҳаққоний футбол бўлиши учун уларнинг ҳам ёрдами керак. Қандай ўйнаш керак яна? Қандай жамоани тайёрлаш лозим?

Барчамиз эртаю кеч меҳнат қиламиз. Кимдир келиб, нонимизни ноҳақ тарзда тортиб олса, бунга ким чидаб туролади? Бу орқали ўйинчиларни руҳан синдириб қўймаймизми? Масалан, Ислом Кенжабоев ҳали кўп вақт терма жамоага ёрдам бериши мумкин.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика