Latest news

22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  178 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  3 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  17 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  9 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  18 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  142 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  59 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  13 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  665 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  5 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6

"Пахтакор" ва собиқ СССР афсоналари учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди News

"Пахтакор" ва собиқ СССР афсоналари учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди

"Пахтакор" стадиони анжуманлар залида "Пахтакор" ва собиқ СССР афсоналари жамоалари ўйинидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида  "Пахтакор" ФК маркетинг хизмати раҳбари Аваз Муталов, меҳмонлардан Василис Хадзипанагис, Владимир Гуцаев, Отар Габелия ва Александр Чивадзе иштирок этишди.




Алексадр Чиквадзе: 60 йиллар ўрталарида Тошкентда "Пахтакор"га қарши учрашув бўлиб ўтган. Тошкент жамоаси собиқ СССРнинг энг кучлиларидан бири бўлган. Ўша пайтда пойтахтингизда кўп қола олмаганмиз. 79 йилдаги авиафалокат ҳақида гапириш қийин. Фожеанинг 35 йиллигида ҳам Тошентга келгандик, бугун яна Ўзбекистондамиз.


Василис Хадзипанагис: Бу ерга авиаҳалокатда оламдан ўтган футболчиларни хотирлаш учун келдик. "Пахтакор-79" футболчилари билан сўнгги марта 79 йилда кўришганман. Апрель ойидаги ўйинда.

- 79 йилда фожеа содир бўлди, кейин янги "Пахтакор" тузилди. 27 август куни "Пахтакор"ва "Динамо" Тбилиси ўртасида баҳс ўтказилди. Ўзингизни қандай ҳис қилгансиз?

Александр Чивадзе: Катта фожеадан сўнг Тошкентда ўйин ўтказдик. Ўйиндан олдин мозорга бордик, стадион мухлислар билан тўлиб тошган эди. Биз ишқибозларни ҳис қила олдик. Биринчи бўлимда ҳисобда олдинда эдик (1:0), учрашув 2:1 ҳисобида "Пахтакор"нинг ғалабаси билан якунланди. Бундай оғир дамда мухлисларни яна хафа қила олмас эдик.


Отар Габелия: "Бу нафақат Ўзбекистон балки бутун СССР учун катта фожеа эди. Йигитларни жуда яхши танир эдик. Улар майдонда спортчи, ҳаётда эса ҳақиқий инсон эдилар. Айни дамда бизнинг тарбияланувчилар "Пахтакор"ни бошқаришмоқда. Йигитлар чемпион бўлишига тилакдошмиз.

- Грузин футболи ҳақида нималар дея оласиз?

Владимир Гуцаев: Шота Арвеладзе ва Каха Каладзе собиқ иттифоқ пайтида футбол сирларини ўрганишган. Ўша вақтларда Тбилисининг "Динамо"си кучли жамоа бўлган, шу сабабли ўша пайтлар грузиялик кучли футболчи ва мураббийлар кўп эди. 

Ўша даврларда барча шароит бўлган. Йиғинлар, машғулотлар керакли даражада ўтказилган. Бугунги кунда эса ҳаммаси пулга бориб тақалади. Маблағ бўлса шароит ҳам шунга яраша бўлади.

79 йилдаги фожиадан сўнг янги "Пазтакор"ни Олег Базилевич бошқарди. Ўша мураббийнинг ишидан сўнг жамоа 1та дуранг ва 4та ғалабага эришди.

Отар Габелия: Базилевич ўша даврнинг энг кучли мураббийлардан бири эди. Бу мутахассис қисқа вақт ичида кучли жамоа тузди. Ёшлар билан яхши ишлади ва тезда муваффақиятга эришди.

- Грузия футболи ҳақида гапирсангиз? Мамлакатингизда футбол ўсяптими?

Владимир Гуцаев: Грузия ҳам Ўзбекистонга ўхшаган ёш мамлакат. Бизда ҳозирча катта маблағ йўқ. Тез орада иқтидорли футболчилар ўзини кўрсатишни бошлашади. Грузия футболи аввалги даражасига қайтади деб умид қиламан.


Пачкория Тенгиз Бочиевич (грузияик журналист): "Сизга Грузиядан саломлар. Ҳозир 60 йиллар ҳақида гапирилди. Ўшанда минглаб грузияликлар "Динамо"га мухлислик қилиш учун машина, мотоцикл ва самолётларда Тошкентга келишган. Стадион мухлислар билан тўларди.

5 йид олдин ҳам Тошкентга келиб "Пахтакор-79" хотирасини ёдга олганмиз. Бугун ҳам Грузия номидан барчага ҳамдардлик билдирамиз".

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика