Latest news

22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 21:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  80 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  4 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  144 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  2 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2

Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади News

Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади

3 ноябрь куни ЎФА биносида бир вақтнинг ўзида Тартиб-интизом қўмитаси ҳамда Футболчилар мақоми бўйича қўмитаси қўшма йиғилиш ўтказган.

Аввалроқ мазкур қўмиталар "Нефтчи", "Қумқўрғон-1977", "Бухоро", "Андижон", "Хоразм", "Навбаҳор" клубларидаги қарздорлик ва мазкур клублар Футболчилар мақоми бўйича қўмита қарорларига беписанд муносабатда бўлинаётгани масаласини кўриб чиқиши бўйича хабарлар тарқалганди. 

Олинган маълумотларга кўра, мазкур хабар ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилингач, "Нефтчи" ўзининг собиқ футболчилари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилган. Шунингдек, "Бухоро" ва "Хоразм" клублари "Пахтакор" олдидаги, "Андижон" эса "Бунёдкор" олдидаги қарзини узишга киришган. "Қумқўрғон-1977" ва "Навбаҳор" клубида эса ўзгариш кузатилмаган. 

Шундан келиб чиқиб, ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси "Қумқўрғон-1977" клубини Биринчи лига мусобақасидан четлаштириш, "Навбаҳор" футбол клубидан эса 3 очко олиб ташлаш ва кетма-кет икки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслик қарорларини қабул қилган. Қўмиталарнинг қўшма йиғилишига уч кун ўтган бўлса-да, ЎФА ҳозирга қадар мазкур қарорни расман очиқлагани йўқ.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика