Latest news

17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  1 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  2 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  7 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  4 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  4 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  2 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  12 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  5 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  17

Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик" News

Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (4:2) учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни яхши бошладик ва 5-дақиқадаёқ гол уришга эришдик. Умуман олганда биринчи тайм тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди. Негадир иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқасида ўзимизни кўрсата олмадик. Кейин эса яна ўзимизга келиб тўртинчи тўпни киритиб ғалабага эришдик.


- Иккинчи бўлимда ўтказилган иккита гол ҳақида нима дея оласиз? Жамоа ухлаб қолгандек туюлмадими?

- Тўғри, озгина шундай бўлди. Йигитлар сал хотиржамликка берилди. Ваҳоланки, танаффус пайтида ҳали ўйинни ютмадик, бўшашманглар деб айтгандик.


- "Пахтакор" яқинда Кубок финалида ўйнади, кўп куч йўқотди ва жисмоний жиҳатдан "Бунёдкор" яхшироқ ҳолатда деб тахмин қилгандик. Аммо жамоангиз биринчи таймни зўр ўтказди, ҳисоб ҳатто 5:0 бўлиши мумкин эди. Саволим: футболчи алмаштиришлар кеч амалга ошмадими?

- Алмаштиришларни кеч қилдик деб ўйламайман. Ўтган ўйиндан кейин таркибда озроқ ротацияни амалга оширдик. Ким кўпроқ ўйнаган бўлса дам бердик. Айтганимдек, иккинчи таймнинг 20 дақиқаси "Бунёдкор" устунлигида кечди. Биз қанотларни янгилашимиз керак эди, шу боис захирадан қанот футболчиларини туширдик.


- Чемпионлик пойгаси ҳақида гапириб ўтсангиз.

- Ҳар ўйиндан кейин бир гапни такрорлаб келяпмиз, яъни "Пахтакор" охиригача курашади. Ўзимизнинг очколарни йиғиб олсак уёғи нима бўлишини вақт кўрсатади.


- Ҳожиакбар Алижонов билан Игорь Сергеев бугун асосий таркибда ўйнади. Негадир Сергеевда фаоллик кўзга ташланмади. Ҳожиакбар эса ўзини зўр кўрсатди. Кейинги учта ўйинда ҳам Ҳожиакбар асосий таркибда тушадими?

- "Хоразм" билан кечган баҳсда Ҳожиакбарга дам бергандик. Кейин у Кубок финалида майдонга тушди ва бугун ҳам тўлиқ ўйнади. Алижонов энг яхши футболчиларимиздан бири ва у буни бир нечта ўйиндан бери исботлаб келяпти. Ҳам клубда, ҳам терма жамоада ўзини кўрсата оляпти. Сергеев ҳақида гапирадиган бўлсак, унга битта имконият берилса гол урадиган ҳужумчи. Бугун у тўп киритмаган бўлса ҳам жамоага фойдаси тегди.


- "Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор" билан келишиб бўлди деган гапни эшитдик, қолаверса Ратиньо ҳақида ҳам гап-сўзлар чиққан.

- Жамоамизда нима ўзгаришлар бўлишини қишда кўрасизлар.

Rating: +6   

Comments

+9   
03 nov 22:12:15
JOKER 10
Пахтакорни Элит лигага қайтаринг, бошқалар эплай олмаяпти )))
+7   
03 nov 22:16:34
mirabzal
пахтакорга омад чемпион бусин
+7   
03 nov 22:12:53
Бахтиёр Ашуров
Камолиддин зўр бошқариябди жамоани. Фаолиятига омад!
+4   
04 nov 07:22:34
JOKER 10
Reply to comment by Fc nasaf fc
Siz xam boʻqqi yaxshilab kovlang tilla chiqib qolar
Силар кавлаганда тилла чиққанмиди диман )))
+4   
04 nov 01:28:54
BXZ BXZ
Reply to comment by ЮВЕНТУС-10
Камол курамиз судиялар билан каергача бораркансан
Беисбот курук тухмат таркатиб у́зизни у́зиз хурсанд килиб юрибсизде . Качон ва кайерда Пахтакорга судьялар ёрдам берган далил исбот борми ёки хейтерликдан бошка гап йу́кми .
+3   
04 nov 01:49:35
real navdak
Reply to comment by ЮВЕНТУС-10
Камол курамиз судиялар билан каергача бораркансан
Буниям эплаган қилади
маззами
+3   
04 nov 01:26:56
Samsung
Reply to comment by ЮВЕНТУС-10
Камол курамиз судиялар билан каергача бораркансан
Chichvor e
   
04 nov 13:46:21
ЮВЕНТУС-10
Reply to comment by BXZ BXZ
Беисбот курук тухмат таркатиб у́зизни у́зиз хурсанд килиб юрибсизде . Качон ва кайерда Пахтакорга судьялар ёрдам берган далил исбот борми ёки хейтерликдан бошка гап йу́кми .
Хуп сиз канака уйласангиз шундай аммо хаммани виждонига хавола
   
04 nov 13:44:57
ЮВЕНТУС-10
Reply to comment by real navdak
Буниям эплаган қилади маззами
Койил лекин
   
04 nov 13:44:15
ЮВЕНТУС-10
Reply to comment by Samsung
Chichvor e
Койил килмадим сал маданиятли булайлик
-1   
04 nov 02:44:47
Fc nasaf fc
Reply to comment by JOKER 10
Пахтакорни Элит лигага қайтаринг, бошқалар эплай олмаяпти )))
Siz xam boʻqqi yaxshilab kovlang tilla chiqib qolar
-3   
03 nov 23:14:10
ЮВЕНТУС-10
Камол курамиз судиялар билан каергача бораркансан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика