Latest news

14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  1 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8

"Пахтакор": Тарбияланувчиларимиз халқаро турнирларда иштирок этишади News

"Пахтакор": Тарбияланувчиларимиз халқаро турнирларда иштирок этишади

Tags :  Пахтакор
Яқинлашиб келаётган кунларда "Пахтакор" академиясининг 3 ёш тоифасидаги тарбияланувчилари халқаро мусобақаларда қатнашишади.

Дилшод Нуралиев бошқараётган 2002 йил тарбияланувчилари 25 мартдан 1 апрелга қадар Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган спорт устаси ва 1960 йилги Европа чемпиони Валентин Бубукин хотирасига бағишланган турнирда иштирок этади.

25-30 март кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 2003 йилда таваллуд топган ёшларимиз давлат арбоби Нурлан Каппаров хотирасига ўтказиладиган мусобақада кучларини синаб кўришади. Дмитрий Ан шогирдлари турнирда "Қайрат", "Жасқиран", "Зенит", Туркманистон, Тожикистон, Хитой ва Қирғизистон вакиллари билан беллашади.

Станислав Кудряшов бошқараётган 2001 йил жамоаси 3-8 апрель кунлари Краснодарда Сергей Вахрушев хотира турнирида қатнашади. Мусобақада "Краснодар", "Чертаново", "Рубин", БАТЭ, "Локомотив", "Септембри" София ва "Галатасарой" жамоалари тарбияланувчилари иштирок этишлари ҳам мўлжалланган.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика