Latest news

16:52ОКМК тажрибали ҳимоячиси жамоадан кетди  0 16:31"Футбол олами". Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин қандай ўтди?   0 16:03"Арсенал" собиқ футболчиси юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли касалхонага ётиб чиқди  1 15:36Жамшид Искандеров БАА ҳақида нималар деди?  1 15:14Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 14:47"Манчестер Сити" эҳтимолий янги ўйинчи билан музокараларни бошлади  0 13:50Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев: "Мухлисларни CAFA U-17 кубоги финалига таклиф этамиз"  7 13:23Ўзбекистон терма жамоаси БААга етиб борди  16 12:57Жамшид Искандеров: "Навбаҳор" 3 йил давомида ҳар томонлама кучайди"  2 12:34U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Қирғизистонга боради  6 12:15Расман: Та – "Бавария" футболчиси!  24 11:57"Ал Бадр" "Драма Юнайтед"ни ютиб, етакчиликни мустаҳкамлади, Ойбек Қиличев ва Баҳодир Жалолов етакчилигидаги "Нокаут" "Сариқ бола"га имкон қолдирмади — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:25​Ўзбекистон МТЖ БААга учиб кетди  13 11:00“Реал“ Алонсо орқали ТОП трансфер амалга оширмоқчи  4 10:37“Бавария“ футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0

"Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйинидаги пенальтилар нотўғри белгиланган, "шерлар" футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди — Комиссия News

"Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйинидаги пенальтилар нотўғри белгиланган, "шерлар" футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди — Комиссия

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувидаги баҳсли вазиятлар Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, учрашувнинг 19-дақиқасида мезбонлар жарима майдони ичида меҳмонларнинг 21-рақамли футболчиси тўп учун курашда майдонга йиқилади. Бироқ ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган эди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди.

Шунингдек, учрашувнинг 71-дақиқасида мезбонларнинг 88-рақамли футболчиси меҳмон жамоа мухлисларига қарата тош улоқтиради. Футболчининг ушбу ҳаракатлари қизил карточкага лойиқ эди. Ҳакам бу вазиятда "Пахтакор" футболчисини спортга хос бўлмаган ҳаракатлари учун майдондан четлаштириши керак эди.

Бундан ташқари, учрашувнинг 90+3-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида "Пахтакор"нинг 88-рақамли ва "Навбаҳор"нинг 22-рақамли футболчилари тўп учун курашган вақтда тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига тегади. Ушбу ҳолатда иккала футболчи ҳам тўп учун курашаётган бўлган ва бу каби ҳолатларда тўпнинг қўлга тегиши қоида бузилиши сифатида қайд этилмайди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув ҳакамлари ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика