Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Абдулла Абдуллаев: "Бир очко ҳам мундиал йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Йўқ, биз ғалаба учун майдонга тушишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак" News

Абдулла Абдуллаев: "Бир очко ҳам мундиал йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Йўқ, биз ғалаба учун майдонга тушишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Илк навбатда, ўйин сўнгига қадар ўрнидан туриб кетиб, стадионни тарк этмасдан, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ўйин эса қийин ўтди, сабаби "Хоразм"да савияли футболчилар йиғилган, бу ўйинолди таҳлилда ҳам акс этганди. Уларда интизом юқори.

Бугун чарчоқ аломатлари ҳам бўлди. Кўриб турибсизлар, ҳарорат жуда юқори. Шундай об-ҳаво шароитида ҳар 4-5 кунда ўйин ўтказяпмиз. Қолаверса, чемпионат даражаси ўсган. Ҳозир қайси жамоа бошқасидан кучли эканлигини ва бирор ўйинда қандай натижа қайд этилишини олдинда тахмин қилиб бўлмайди. Ҳар қандай жамоа ғалаба учун майдонга тушмоқда, шу боис, ўйинлар ҳам қизиқарли тус олмоқда. 

Олдинда "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Насаф"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Аммо буни қийин тақвим дея олмайман. Сабаби, битта биз эмас, барча жамоалар шундай тақвим асосида ўйинлар ўтказмоқда. Чарчоқни асло баҳона қилмоқчи эмасман, барчаси ўзимизга боғлиқ. Ўйлайманки, биринчи даврани шу нафасда ғалабалар билан якунлаймиз.

ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси энг муҳим иккита ўйинни ўтказади. Футболчилар ғалаба учун майдонга тушади. Тўғри, бир очко ҳам мундиал йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Йўқ, биз ғалаба учун майдонга тушишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак", – деди 27 ёшли футболчи.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика