Latest news

10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  0 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  0 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  2 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  9 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  6 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  76 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Суперкубокда пенальти белгиланиши тўғри бўлдими? Суперлиганинг 11-турида нечта ҳакамлик хатолари юз берди? News

Суперкубокда пенальти белгиланиши тўғри бўлдими? Суперлиганинг 11-турида нечта ҳакамлик хатолари юз берди?

Ҳакамлик фаолияти бўйича экспертимиздан таҳлил.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Суперлиганинг 11-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


❌✅ "Андижон" - "Сурхон"

Менинг фикримча, ВАР бу эпизодга нотўғри аралашмоқда. Ҳакам ўзининг дастлабки қарорини кучда қолдириб, тўғри қилмоқда. Иккинчи такрорий лавҳада аниқ кўринадики, "Андижон" дарвозабони "Сурхон" ўйинчисининг бошига эмас, балки елкасига тегмоқда. Акс ҳолда, бу эпизодни "эҳтиётсиз ўйин" деб баҳолаш, бунинг учун сариқ карточка кўрсатиш ва пенальти белгилаш мумкин бўларди.

ВИДЕО


"Насаф" - ОКМК

Ҳакам ўйинни давом эттириш қарори тўғри. Тўп "Насаф" ўйинчисининг қўлига тегди, аммо қўл тирсакдан букилган, танага ёпишган ҳолда эди ва тўп жуда яқин масофадан тегди.

ВИДЕО


"Нефтчи" - "Шўртан"

ВАРнинг аралашуви ва ҳакамнинг якуний қарори ўринли ҳисобланади. Фикримча, бу ерда "Шўртан" ҳимоячиси томонидан қоиданинг жиддий бузилиши яққол кўзга ташланган. У тўпга қарамади ва оёғини тик ҳолатда олдинга чўзиб, бутсасининг тишли тарафи билан курашга киришган, шу пайт тўп бош баландлигида учиб келаётганди. Натижада, ҳимоячи рақибнинг қорин соҳасига / кўкракдан бироз пастроққа бутсасининг тишли қисми билан зарба берди, зарба кучи – ўртача. Буларнинг барчаси ҳимоячини майдондан четлатиш учун асос бўлади.

ВИДЕО


"Нефтчи" - "Шўртан"

Ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш билан боғлиқ икки босқичли эпизод содир бўлган. Биринчи босқич – жарима майдонига узатилган пас. Бу вазиятда ишонч билан айтиш мумкинки, офсайд йўқ, чунки "Шўртан"нинг узоқ нуқтада турган ҳимоячиси "Нефтчи" ўйинчисига қараганда дарвоза чизиғига анча яқин турганди.

Иккинчи босқич – кесиб берилган пас. Бу ерда "Шўртан" ҳимоячиларидан қайси бири (пасни бартараф этишга уринаётган яқиндаги ёки узоқдаги футболчи) дарвоза чизиғига яқинроқ турганини аниқлаш лозим. Аммо кўз билан пайқаш мумкинки, икки ҳужумчи ўйинчи узоқдаги ҳимоячига нисбатан дарвоза чизиғидан сал нарироқда турибди. Шу сабабли, "Нефтчи"нинг голи тўғри ҳисобланди. Ҳакамларнинг қарори ўринли.

ВИДЕО


"Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

Менинг назаримда, ҳакам қарор қабул қилиши учун эпизод аниқ бўлган. "Қўқон-1912" ҳимоячиси тўпга етиб келолмади ва уни бартараф учун уриниш чоғида ҳужумчининг оёғига тегиб кетди. Бу сариқ карточкасиз эҳтиётсизлик туфайли содир бўлган қоида бузилиши ҳисобланади. Фақат бир нарса – ҳакамнинг гарчи эпизодни баҳолаш учун жуда қулай жойда турган бўлса-да, қисқа муддатли иккиланиши эътиборни тортди.

ВИДЕО


"Пахтакор" - "Хоразм"

Ҳакамнинг қарорига ишонмаслик учун ҳеч қандай асос йўқ. Ҳақиқатан ҳам, трансляция ва такрорий вазиятлардан кўриниб турибдики, "Хоразм" ўйинчилари жарима зарбасини ҳуштаксиз амалга оширди. Ҳакам тўп ўйналадиган жойнинг ёнида турган эди, бу мантиқий ва тушунарли ҳолат. Кейин у ҳужум ривожланишига қараб жарима майдони томон ҳаракатланди. Жарима зарбасини ҳуштак билан бошлаш шарт эмас. Трансляцияга кўра, ҳеч қандай жазо белгиланмагани учун, ҳакам ўйинчилардан зарбани ҳуштак билан бошлашни талаб қилиши шарт эмасди. Ҳакам зарбани ҳуштак билан бошлаш кераклигини ҳеч қандай ишоралар билан кўрсатмади. Ҳимояланаётган ўйинчилар жарима зарбаси амалга оширилади деб ўйлади. Ҳимоячиларнинг стандарт вазиятнинг бошлаб кетилишига тайёр бўлмаганлиги – ўз муаммоси. Ҳакамнинг қарори эса тўғри.

ВИДЕО


Шунингдек, экспертимиз "Машъал" - "Бунёдкор" ўйинидаги воқеаларни таҳлил қилди. Бу ҳақда алоҳида ёзганмиз:

ВИДЕО

ВИДЕО


Бундан ташқари, мутахассис Ўзбекистон Суперкубоги ўйинидаги ҳолатни таҳлил қилиб чиқди:

❓✅ "Насаф" - "Андижон"

Бу вазиятнинг ёмон томони шундаки, ҳеч ким тўпга тегмади. Ҳаммаси ҳакамнинг бу ҳолатни қандай талқин қилишига боғлиқ, чунки тўп аслида на ҳужумчининг, на ҳимоячининг назорати остида эди. Шу билан бирга, жуда хавфли бўлган бутсанинг таг қисми билан тўқнашув (контакт) содир бўлди.

Шуни айтишим мумкинки, баъзи мамлакатларда бунинг учун пенальти берилмасди, чунки ҳужумчи тўпга тегмади, ВАР эса аралашмасди. Россияда қандай йўл тутилишини айта олмайман – бундай эпизодлар унчалик кўп бўлмаган ва талқинлар мавсумнинг ўзида ўзгариб турган. Эҳтимол РПЛда бу ҳам пенальти бўларди. Англияда эса бундай вазият учун пенальти белгиланмаган бўларди. Шунинг учун ҳакам пенальти белгилашда аниқ хатога йўл қўйди, деб бўлмайди. Вазият "мураккаб" ва етарлича чигаллик мавжуд.

ВИДЕО


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика