Latest news

09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  0 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  3 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  3 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  11 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  20 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  11 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  245 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14

Ўзбекистонлик мухлислар Абу-Дабига саёҳат қилишди ФОТО News

Ўзбекистонлик мухлислар Абу-Дабига саёҳат қилишди ФОТО

БАА мамлакатида бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги, унда иштирок этаётган жамоаларнинг мухлислари учун жудаям қизиқарли ўтмоқда.

Сабаби БАА ўзининг юксак туризм салоҳияти билан дунёга машҳур мамлакат ҳисобланади. Бу мамлакатнинг Дубай, Абу-Даби шаҳарлари ўзининг гўзаллиги, осмонўпар бинолари ҳамда турли кўнгилочар масканлари билан дунё  аҳлини ўзига жалб қилади.

Осиё Кубоги мусобақаси муносабати билан Ўзбекистондан борган юзлаб футбол ишқибозлари ҳам БААнинг гўзал масканларини томоша қилишмоқда.

Бугун ўзбекистонлик ишқибозлар БАА мамлакатининг энг йирик амирлиги ва давлат пойтахти бўлган Абу-Даби шаҳрига саёҳат қилдилар.



«TEAM AVIA TOUR» туристик компанияси, «Ўзбек туризм»  ҳамда Абдураҳмон Фозилов  билан ҳамкорликда амалга оширилган саёҳат Абу-Даби шаҳридаги дунёга машҳур «Оқ масжид»дан бошланди. Бу маҳобатли иншоот дунёнинг 8-мўжизаси номини олишга даъвогар ҳисобланади. Масжид жуда чиройли услубда қурилган бўлиб, унинг ичига дунёдаги энг катта гилам тўшалган. Гиламнинг оғирлиги 40 тонна бўлиб, эронлик гиламчилар томонидан тўқилган. Шунингдек бу ерда ўрнатилган оғирлиги 12 тонналик қимматбаҳо тошлар билан безатилган қандил ҳам зиёратчиларнинг диққатини ўзига тортади. Ишқибозларимиз масжидни томоша қилиш билан бирга шу ерда жума намозини ўқиб, юртимизнинг равнақи ҳамда миллий терма жамоамизнинг ғалабаларини яратгандан сўраб дуолар қилишди.


Шундан сўнг мухлисларимиз Абу-Даби шаҳрининг яна бир дунёга машҳур «Ferrari park» кўнгилочар масканига ташриф буюрдилар. Бу жойда «Ferrari» пойга автомобилларининг асл нусхаларини кўриш мумкин. Шунингдек турли атракционлар дунёнинг бошқа жойларида учрамайди. Бу масканларга ташриф буюрган ўзбекистонликлар эсдалик учун суратларга тушишди.



Шунингдек мухлисларимиз Абу-Дабидаги «Yas mall» йирик савдо марказида ҳам бўлиб эсдалик учун турли харидларни амалга оширдилар.



БААга саёҳат қилган мухлислар жамоаси нафақат ўзлари саёҳат қилишяпти балки хорижлик сайёҳларни ҳам Ўзбекистонга таклиф қилишмоқда. Мухлисларимизни олиб юрган автобуслар жаннатмакон Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи баннерлар билан безатилган бўлиб, БААдаги хорижий саёҳларнинг диққатларини ўзига жалб қилмоқда.


Эртага мухлислар жамоаси БАА саҳролари бўйлаб жипларда сафарига чиқишади. Шунингдек мухлислар ўртасида пляж футболи мусобақаси ўтказиш ҳам режа қилинган. Пляж футболи турнирида «CА» жамоаси ҳам иштирок этади.

Ҳа айтганча 12 январь кунги рейс билан Тошкентдан Дубайга яна 50 нафардан кўпроқ мухлис ташриф буюради.

Хуллас зерикишга вақт йўқ. Олдинда эса бизни жудаям муҳим бўлган,  Ўзбекистон - Туркманистон ўйини кутиб турибди.


Акрамжон Мамадалиев Абу-Даби шаҳридан маҳсус


Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика