Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Ўзбекистон ва Россия чемпионлари учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Ўзбекистон ва Россия чемпионлари учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Айни пайтда БАА мамлакатида Осиё кубоги-2019 баҳслари давом этмоқда.

Бундан ташқари, дунёнинг турли клублари айнан амирликларда йиғин ўтказишмоқда. Бугун "championat.asia" ижодий гуруҳи иккига бўлинди. Биринчи гуруҳ Эктор Купер ва Жавоҳир Сидиқов иштирокидаги матбуот анжумани ҳамда терма жамоамизнинг Японияга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ёритиш мақсадида Ал Айндаги "Ҳалифа Бин Зайед" стадионига йўл олди.

Иккинчи гуруҳ эса аввалига Жабел Алида ўтказилган Тошкентнинг "Локомотив" ва Москванинг "Спартак" клублари ўртасидаги назорат ўйинини, кейин эса ОК-2019 "C" гуруҳи доирасидаги Қирғизистон - Филиппин (3:1) учрашувини ёритиб бориш мақсадида Дубайда қолди. "Темирйўлчилар" москваликларга йирик ҳисобда мағлуб бўлишгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик. Ана шу учрашувдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

"Championat.asia" ижодий гуруҳи назорат ўйини ўтказиладиган майдонга ҳар иккала жамоадан ҳам олдин етиб борди.


Андрей Фёдоров ва Мирко Йеличич.


"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда "Спартак" устози Олег Кононов беллашувдан олдин "CA"га қисқа интервью берди.


Москваликларнинг бразилиялик ҳужумчиси Луис Адрианонинг қўл телефони.


"Спартак"нинг янги легионери, чап қанот ҳимоячиси Айртон Лукас. Имиджига жуда бошқача эътибор берадиган ўйинчи экан ўзиям)


"Спартак" - "Локомотив" учрашуви "Jebel Ali Shooting club"га қарашли футбол майдонида ўтказилди.


"Спартак"нинг бошланғич таркиби.


"Локомотив"нинг бошланғич таркиби.


Баҳсда ҳисобни Александр Ташаев чиройли зарбаси билан очди.


Орадан 2 дақиқа ўтиб "темирйўлчилар"нинг янги аъзоси Жамшид Искандеров чиройли гол эвазига мувозанатни тиклади.




Учрашувдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов
Дубай, БАА

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика