Latest news

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  22 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  5 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  8 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  0 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  3 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги асосий фарқ нимада? News

Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги асосий фарқ нимада?

Қизилўрданинг "Қайсар" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков Қозоғистон ва Ўзбекистон футболи ўртасидаги фарқ нимада эканлигини айтиб ўтди.

"Ўзбекистонда футбол кўпроқ техникага асосланган ва камроқ тўқнашувларга эга. Тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратилади. Бу ерда (Қозоғистонда – таҳр.) кураш кўпроқ, Европа футболидек. У ерда (Ўзбекистонда – таҳр.) Осиё футболига гувоҳ бўласиз. 

Асосий фарқ инфратузилмада. У ерда яхши стадион ва машғулот базаси бўлмаган клубни билмайман. Барча майдонлар табиий, у ернинг иқлими бунга имкон беради. Бу ерда ҳам буни қилиш мумкин, лекин сунъийни афзал кўришади. Қозоғистонда кўп жамоалар ё умуман базага эга эмас ёки талабларга жавоб бермайдиган қароргоҳга эга. Улар ўнлаб йиллар давомида инфратузилмага сармоя киритиб келишган. Стадионларнинг барчаси 2005-2016 йилларгача қурилган. Ҳар бир вилоятда яхши стадион бор", – деди Кумиков.

Кумиков бошчилигидаги "Қайсар" 2023 йилги миллий чемпионат жадвалида олтинчи ўринни эгаллади. 60 ёшли россиялик мутахассис Қозоғистоннинг "Атирау", "Ордабаси", "Шахтёр", "Элимай", "Есиль" клубларини ҳам бошқарган бўлса, Ўзбекистонда "Андижон", ОКМК, "Насаф", "Машъал" клубларида фаолият юритган.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика